Жамоат соғлиқни сақлаш бошқармасининг етакчиси Айнура Акматова 28-июлда ўтган брифингда COVID-19га чалинган яна 28 бемор вафот этганини билдирди.
Вафот этганларнинг энг кўпи Бишкек шаҳрида қайд этилди – 10. Шунингдек, Чуй, Норин, Иссиқкўл вилоятларида – икки нафардан, Ўш шаҳри, Ўш ҳамда Талас вилоятларида – бир нафардан ва Жалолобод вилоятила тўққиз нафар бемор вафот этди.
Қирғизистонда пандемия бошлангандан бери 1 329 нафар киши коронавирус ва пневмания туфайли вафот этган.
28-июлга келиб республикада COVID-19 юқтиришнинг 548 янги ҳолати қайд этилган.
Бунга қадар ҳукумат пневмонияни коронавирус инфекцияси пайдо қилишини тан олган. Жами бўлиб Қирғизистонда касалликдан 1 329 киши вафот этди — уларнинг орасида ўнлаган тиббиёт ходими бор.
Мамлакатда коронавирус юққанларнинг сони 33 844га етди. Жами бўлиб 22 296 киши касалликдан соғайди.