Қирғизистонда коронавирус яна 548 кишида аниқланди

319

Республика штаби берган маълумотга кўра, 28-июлга келиб Қирғизистонда COVID-19 ва касалхонадан ташқари пневмония юқтиришнинг 548 ҳолати қайд этилди.

  • Бишкек - 139;
  • Жалолобод вилояти - 101;
  • Иссиқкўл вилояти - 83;
  • Ўш вилояти - 65;
  • Норин вилояти - 36;
  • Чуй вилояти - 36;
  • Ўш - 33;
  • Талас вилояти - 30;
  • Боткен вилояти - 25.

Жами бўлиб COVID-19ни юқтириб олганларнинг сони 33 844га етди. Унинг ичидан беморларнинг 22 296 нафари соғайиб, 1329 киши вафот этди.

Ўтган суткада Қирғизистонда коронавирус ва пневмонияга чалинган 28 нафар бемор вафот этди. Мамлакатда пневмония ва коронавирусдан вафот этганларнинг умумий сони 1 329 нафарга етди.

Охирги суткада тиббиёт ходимлари ичидан коронавирус юқтириб олишнинг 8 ҳолати аниқланиб, 42 нафар бемор эса соғайган.