Ҳукумат: Вазир Сабиржан Абдикаримов истеъфога кетгани йўқ, уйида туриб ишламоқда

342

Ҳукумат аппаратининг ахборот хизмати соғлиқни сақлаш вазири Сабиржан Абдикаримов хизматдан кетгани йўқ деб билдирув тарқатди. Унга кўра, вазир ҳозирда касалхонадан чиқиб, уйида туриб ишламоқда ҳамда яқин орада ишга чиқади.

«Репортер» нашри вазир ўз истаги билан хизматдан кетганини ёзиб, унинг ўрнига Мажбурий тиббий суғурта фондининг етакчиси Эльнура Боронбаева келишини хабар қилган.

Мажбурий тиббий суғурта фондидан хабар қилинишича, ҳозирда Боронбаева соғлиги сабаб таътил олган.

Бундан ташқари Боронбаеванинг яқин сафдошлари уни янги хизмат ўрни билан табрикламоқда деган суратлар ҳам эълон қилинган. Аммо мазкур суратлар эски эканини хабар қилди.

Вазир Абдикаримов пневмония бўлиб оғриётган эди. Унинг ўринбосари Нурболот Усонбаев [ўринбосаридан коронавирус аниқланган] билан даволаниш учун чет элга чиқиб кетди деган маълумот тарқаган. Аммо Жамоат соғлиқни сақлаш бошқармасининг етакчиси Айнура Акматова вазир ва ўринбосари Қирғизистонда даволанаётганини билдирган.

Абдикаримов вазир бўлиб бу йил 1-апрелда таийнланган.

Аввалроқ вазир Космосбек Чолпонбаев хизматдан кетгандан кейин коррупция ва айрим фармкомпанияларнинг манфаатини ҳимоя қилиш фактлари бўйича қўзғалган жиноят ишининг асносида икки марта сўроққа чақирилгани маълум. У билан бирга собиқ вазир ўринбосари Алтинай Омурбекова яна сўроққа чақирилган. Чолпонбаев сўроқдан кейин 10-июлда реанимацияга тушган. Унинг юраги оғриб ва пневмонияга учрагани айтилган. Чолпонбаев 17-июлда касалхонадан чиққан.

ҚР Хавфсизлик кенгаши Чолпонбаевни ҳамда собиқ вице-премьер-министр Алтинай Омурбековани мамлакатдаги коронавируснинг пандемияси вақтида «тегишли чораларни кўришмаган» деб «масъулиятсизликда» айблаган.