COVID-19: Қурбон ҳайит намози ўқилмайди – муфтият

368

Қирғизистон мусулмонлари дин бошқармасининг (ҚМДБ) матбуот хизмати Қурбон ҳайитда ҳайит намози ўқилмаслигини билдирди. Улар 31-июлда мамлакатнинг масжидларида ва майдонларда ўтиши керак эди.

ҚМДБ жума намозлари ҳам ўқилмаслигини қўшимча қилди, чунки бу коронавируснинг тарқалишига йўл бермаслик билан боғлиқ. Муфтият қирғизистонликларни Қурбон ҳайити уйда яқинлар билан байрам қилишга чақирди. «Бу куни бир-биримизникига ҳайит қилиб бормасдан, уйларда қурбонликларимизни қилиб, Қуръон ўқиб, мамлакатимизга, элимизга, юртимизга яхшиликларни тилаб, марҳумларимизга дуоларимизни бағишлайлик», — деб билдиришди муфтиятдан.

Аввалроқ Қирғизистоннинг муфтийи Мақсат Токтомушев қирғизистонликларни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг талабларини бажаришга чақирган.

«Ўз вақтида даволаниб, масофани сақлаб, сабрли бўлиш керак. Шундай қилибгина қийинчиликларни енга оламиз», — деган у. Қирғизистоннинг мусулмонлар дин бошқармаси 10-июлда коронавируснинг тарқалиб кетмаслиги учун мамлакат бўйича масжидларнинг барида жума намозларини ўқишни тўхтатаётганини хабар қилган.

Шунингдек муфтият вафот этганларни қандай қилиб дафн қилиш кераклиги бўйича тавсияларни берган. Билдирувда марҳумнинг яқинлари оралиқни сақлаб, кўп киши бўлиб тўпланмаслик керак деб айтилади.