Қўйтош воқеаси бўйича суд барча тарафлар розилик берса онлайн ўтиши мумкин

302

Собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг адвокати Сергей Слесарёв Биринчи май туманининг судьяси Марат Сидиқов Қўйтошдаги воқеалар иши бўйича суд йиғинини онлайн форматда ўтказишни таклиф қилганини «Клооп»га айтиб берди. Атамбаев бу суд процессида бош айбланувчи қатори ўтмоқда.

Слесарёвнинг айтишича, хатто агар шундай қарор қабул қилинса — бу Жазо-процессуал кодексни (ЖПК) бузиш бўлиб ҳисобланади.

«ЖПКда судья айтаётган турдагидек процедуралар йўқ. Менимча бу ЖПКни бузиш, чунки бу  кодекснинг меъёридан чиқиш», — деди Слесарёв.

У суд йиғинларининг онлайн ўтишига барча тараф рози бўлиши керак эканлигини қўшимча қилди. Унинг айтишича, шундагина судья айбланувчилар онлайн йиғинга қатнаша олиши учун ТИЗОга билдирув бера олади.

Биринчи май туман судидан «Клооп»га йиғинни онлайн форматда ўтказиш масаласи хали хал қилинмаганини хабар қилишди. У ердан қўшимча қилинишича, йиғинни мазкур форматда уюштириш учун барча тарафларнинг фикрини ҳисобга олиш зарур бўлади.

«Кейинги процессни эртага [29-июлда] ўтказиш режалаштирилмоқда, аммо у онлайн ўтмайди,  чунки ўтган йиғанга қатнашувчининг бари келгани йўқ», — деб билдиришди суддан.

Пандемия сабаб йиғинга қатнашмаган тарафлар

Суд процессига қатнашаётган адвокатлар бир неча марта судьядан Қўйтош воқеалар бўйича йиғинни жилдиришни илтимос қилишган. Бундай илтимосларга жабрланувчи тарафнинг келмай, адвокатларнинг ҳасталаниши ва коронавирусга боғлиқ вазиятлар сабаб бўлган.

Бу ишнинг устидан ишлаётган прокурор Рустам Кожобеков ва адвокат Кайрат Загибаев вафот этгандан кейин яна адвокатлар йиғинни жилдиришни илтимос қилишган, аммо судья суд мажлисларини бир неча бор тайинлашни давом эттираверган.

«Қўйтош воқеаси бўйича иш олиб бораётган бир прокурор ва бир адвокат вафот этди. Биринчи май туман суди йиғинларини тайинлашни давом эттирмоқда», — деб билдирган ўшанда адвокат Бакитбек Автандил ўғли.

Қўйтош воқеаси

Ҳукумат собиқ президент Алмазбек Атамбаевни Қўйтошдаги уйини икки кунга чўзилган штурмга олишдан кейин 8-августда қўлга олган. Штурм вақтида бир спецназчи вафот этиб, 100га яқин киши жабрланган. Куч органлари Атамбаев криминал авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний бўшатилиш иши бўйича сўроққа уч марта келмай қўйгандан кейин уйини штурмга олишни қарор қилган. Атамбаев гувоҳ қатори сўроққа олиниши керак эди, аммо қўлга олингандан кейин унинг мақоми гумондорга ўзгарган.

Штурмнинг биринчи куни, 7-августда, Атамбаевнинг тарафдорлари махсус операция ўтказаётган МХДҚнинг олти ходимини асирга олишган.

Атамбаев қамалгандан кейин, у айбланувчи қатори ўтаётган «Оммавий тарбисизликларни уюштириш», «Одамларни гаровга олиш», «Одам ўлдириш» ҳамда «Инсон умрига қасд қилиш» моддалари бўйича бир неча жиноят ишлари қўзғалган. Батукаевнинг ноқонуний бўшатилишига боғлиқ иш бўйича суд Атамбаевни 11 йил икки ойга қамоқ ҳукмини чиқарган. Шунингдек суд унинг мулкини   конфискациялашга қарор қилган.