Россиядан Қирғизистонга ҳарбий шифокорлар келди

343

Қирғизистоннинг бош штаби 22-июлда Россиядан коронавирусга қарши курашда ёрдам беришга Россиянинг Мудофаа вазирлигининг ҳарбий шифокорлари келганини хабар қилди. Улар COVID-19га чалинганларни даволашда иш тажрибаси бор эпидемиолог ҳамда инфекциячилар.

Улар келган махсус борт КХШТнинг Қантдаги ҳарбий базасининг аэродромига келиб қўнди. 120 нафар мутахассис ўпкага сунъий нафас берувчи аппаратларини, кислород концентраторларини, пульсоксиметрларни ҳамда бошқа ускуналарни олиб келишди. Бундан ташқари, коронавирус ёки касалхонадан ташқари пневмонияни даволаш учун дорилар ҳам келган.

«20 кишидан иборат олти нафар шифокор-ҳамширалар гуруҳи қирғиз ҳарбий шифокорлари билан бирганликда икки ҳарбий госпиталнинг базасида аскарларга, уларнинг оила аъзоларига ва фахрийларга амалда ҳамда маслаҳат тарзида ёрдам кўрсатишади. Тўрт бригада Бишкекда, икки нафари Ўш шаҳрида иш олиб боради», — деб тушунтирилди Бош штабдан.

Бунга қадар мамлакатга чет давлатларда ишлаб юрган қирғизистонлик шифокорлар қайтиб келишган. Улар юртига коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш учун ўз ихтиёрчилари билан келишган. Мамлакатда касалга қарши курашиш учун тиббиёт ходимлар етишмаётган вақт, айни вақтда уларнинг ичидан 1000дан ортиғи коронавирус юқтириб олди.

10-июлда Қирғизистонга Новосибирскдан чартер рейси билан шифокорлар ҳамда ҳамширалар келган. Бунга қадар Москва ва Екатеринбургдан ҳам шифокорларнинг гуруҳи келган. Бундан ташқари, 12-июлда ҳам чартер рейси билан Москвадан 45 нафар шифокор келган. Бундан кейин уларни ҳеч ким кутиб олмагани айтилиб жанжал чиқиб, натижада кўнгилли шифокорларни қурилиш компаниясининг раҳбарияти кутиб олгани аниқланган. Уларга чиптани мазкур қурилиш ширкати олиб беришга ёрдам берган.