Коррупция ҳақида айтиб чиққан чегара хизматининг офицери Талгат Аланов вафот этди

372

Ўш вилояти бўйича чегара бошқармасининг чегара назорати, ташкиллаштириш бўлимининг катта  офицери, подполковник Талгат Аланов 21-июлда вафот этди. Маълумотни Давлат чегара хизмати тасдиқлади.

Дастлабки маълумотга кўра, Алановнинг юраги тўхтаб вафот этган. У меҳнат таътилида юрган эди.

Аланов Қорасув туманидаги Қаратай қишлоғида отасининг уйида кўз юмганини билдирган. Унинг ортида турмуш ўртоғи ва олти боласи қоласи.

Коррупция ҳақида матбуот анжумани

Талгат Аланов 2019-йилнинг 27-ноябрида берган матбуот анжуманида Ўш вилоятидаги «Достук» назорат ўтказиш пунктидаги пул тўплаш фактларига тўхталиб, хизмат ўринлари пулга сотилишини, чегара ходимларининг бир пунктдан иккинчи пунктга ўтказишлар етакчиларга пул бериш орқали бўлишини маълум қилган.

Кўп ўтмай Давлат чегара хизмати Ҳарбий прокуратурасига Алановнинг сўзларига «ҳуқуқий баҳо бериш учун» мурожаат қилган. Шунингдек идорадан офицер матбуот анжумани билан уставни бузганини билдириб, коррупция кўринишлари ҳақида аввал чегара хизматиннг етакчисига, ҳарбий прокуратурасига ёки ҳуқуқ тартибот органларига хабар қилиши керак эди деб айтишган.

Бир неча кундан кейин мазкур «Достук» пунктининг етакчиси Талант Айтпаев хизматидан четлатилган. Давлат чегара хизмати Айтпаевнинг ишдан олиниши Алановнинг матбуот анжуманига алоқаси йўқ деб ишонтирган.

Ўш вилоятининг чегара бошқармаси эса Ҳарбий прокуратурасига Аланов рухсатсиз 300 марта чет элга чиқиб келгани ҳақида маълумотни жўнатганини билдирган. Аланов бу қадамни «уни қоралаш ҳаракати» қатори баҳолаь, Давлат чегара хизматининг етакчиси Улан Шаршеевни дебатга чақирган. Аммо Шаршеев дебатга келмаган.

Қувғинлар, президентга мурожаат қилиш, фуқаролик суди

Талгат Аланов матбуот анжумани ўтказгандан бошлаб унга нисбатан телефон орқали таҳдидлар ва тазйиқлар бўлаётганини айтган. Шунингдек ижтимоий тармоқларда Алановни қоралаш мақсадида турли видеолар ҳамда аудиоёзувлар пайдо бўла бошлаган.

Ўтган йилнинг 12-декабрида офицер Оқ уйнинг олдида президентга мурожаат қилиб, уни қабул қилишни илтимос қилган. Ўшанда давлат раҳбарига учрашиб коррупцияга боғлиқ фактларни бермоқчи бўлган. Аммо Сооронбай Жээнбеков офицерни қабул қилмаган.

Орадан бир ой ўтгандан кейин унинг беш нафар ҳамкасби «обрў-эътибоирини ҳимоя қилиш учун» Алановни судга бериб, умумий 500 минг сом компенсация талаб қилишган.

Айни вақтда Алановни Хавфсизлик кенгашининг котиби Дамир Сагинбаев қабул қилган. Учрашувда Алановнинг Ўш гарнизони Ҳарбий прокуратурасига берган шикоятининг асосида бошланган судгача тергов Хавфсизлик кенгаши котибиятининг назоратига олинишини билдирган.

Суд йиғини жорий йилнинг 2-мартида бошланиб, Аланов адвокат ёллаш учун маблағнинг йўқлигидан, ўзини-ўзи ҳимоя қилаётганини айтган. Кўп ўтмай фаоллар Алановга адвокат ёллаш учун маблағ тўплай бошлаган. Кейинчалик унинг манфаатини судда «Қилим шами» инсон ҳақларини ҳимоя қилиш ташкилотининг адвокати ҳимоя қилмоқчи бўлган.