Қирғизистонда коронавирусдан яна 44 бемор вафот этди

363

Жамоат соғлиқни сақлаш бошқармасининг етакчиси Айнура Акматова 22-июлдаги брифингда коронавирус юқтирган яна 44 нафар киши вафот этганини хабар қилди. Уларнинг ичида етти беморда COVID-19 тасдиқланган.

COVID-19дан вафот этганлар:

  • Бишкек – 16;
  • Жалолобод вилояти– 7;
  • Чуй вилояти – 7;
  • Иссиқкўл вилояти– 4;
  • Ўш вилояти– 3;
  • Ўш шаҳрида – 3;
  • Талас вилояти - 2;
  • Норин вилояти – 1;
  • Боткен вилояти - 1.

Жами бўлиб коронавирус пандемияси бошлангандан бери Қирғизистонда 1 123 бемор вафот этди. Бу кўрсаткич COVID-19 ва у келтириб чиқарган пневмониянинг статистикалари бирлаштирилгандан кейин ўсган.