Бишкек мерияси: Пандемия вақтида мактаб ва бола боғчаларнинг 12 ходими вафот этди

Бишкек мэрияси шаҳар мактаблари ва мактабгача тарбия муассасаларининг 12 ходими вафот этганини билдирди. Уларнинг бари пневмония ва коронавирус инфекциясидан вафот этган.

«Биз учун бу қайтариб бўлмайдиган йўқотиш... Бишкек шаҳрининг мэрияси, Таълим бошқармаси уларнинг оила аъзоларига, қариндошлари ва ҳамкасбларига чуқур таъзия изҳор этади. Охирати обод бўлсин!» — деб ёзади муниципалитет.

Вафот этганларнинг рўйхати:

  • №78-мактаб гимназияси директори Музаева Элнура Турдукуловна;
  • № 148 мактабгача таълим муассасаси директори Токтосунова Жамила Ишенбековна;
  • № 55-мактабнинг хўжалик масалалар бўйича ўринбосари Казаков Камбар;
  • №61 Муаллифлик ўқув комплекси мактаб-гимназиясининг бошланғич синф ўқитувчиси Ирина Юриевна Нефедова;
  • №69 ўқув мажмуаси мактаб гимназиясининг рус тили ва адабиёти ўқитувчиси Мусаева Айнура Мусаевна;
  • № 64-мактаб гимназиясининг физика ўқитувчиси Калдимолдоева Укен Жолдошевна;
  • № 9 мактаб гимназиясининг биология ва кимё ўқитувчиси, Токтосунова Айирек;
  • № 13 мактаб гимназиясининг қирғиз тили ва адабиёти ўқитувчиси Осмонгазиева Аидаи Монолдоровна;
  • №118 болалар боғчаси ўқитувчиси Петрова Ирина Дмитриевна;
  • №10 болалар боғчаси ходими Тологонова Тйнатин,
  • №10 болалар боғчаси ишчиси Аширова Аизада Тентиевна,
  • №164 болалар боғчаси тарбиячиси Карибаев Отабек Мамашевич,

Қирғизистонда COVID-19 ёки касалхонадан ташқари пневмония юқтирининг 29 359 ҳолати қайд этилган. Уларнинг ичидан 1123 киши ҳалок бўлган.