Видео: Қирғиз йигитлар Москвада чет элликлар билан юрган қирғиз қизларга ҳужум қилишни тарғиб қилди

369

Фейсбук ижтимоий тармоғида тўпланган йигитларнинг Москвада тасвирга олинган видеоси тарқади. Тўпланганлар қирғизистонликларни бошқа миллатдагилар билан юрган қирғиз қизларии кўриб қолишса, ҳужум қилишга ундаган.

Видеодаги йигитлардан бири Россиядаги қирғизистонликлар «ҳар бир қирғиз боласи номусини уйғотиши учун» бирлашиши кераклигини айтади.

Яна бир киши қирғиздан бошқа миллатдагиларга шерик бўлиб юрган қизларни кўриб қолишса, уларга ҳужум қилишга чақирган.

«Бир огоҳлантирайлик, икки марта огоҳлантирайлик. Эшитмаяптими? Учинчисида қаерда кўрсанг ўша ерда “итариб” ташлаш керак! Эркакча айтганда-да! Мен лично айтиб келаман бу нарсани. Биз огоҳлантирайлик, учинчисида эшитмаяптими? Оддийроқ айтганда жағини синдириб урайлик. Кейин ҳушига керади. Биз шу ерда қирғиз қизларга куйганимиз учун тўпланяпмиз. Бошқа миллатлар билан юрибди, клубларда хохолаб, [улар билан] ётиб бля. Улар эса бля, кўтини сотиб уйларини боқишяпти, бошқача айтганда», — деб айтди видеодаги киши.

Кадр ортида қирғиз қизларига нисбатан бошқа таҳдидлар ва чақириқлар ҳам айтилган. «Шу видеони кўргандан кейин қирғиз қизлари ўзингларга келинглар, ростдан ҳам шу охирги огоҳлантириш. Кўчада кўриб, паркда ушлаб олган ерда тугади. Хафа бўлманглар!» — деб айтди кадр ортидаги киши.

Яна бири киши видеони интернетда тарқатиб, қишлоқда яшаган қизларга «рейд» ўтказишга чақирди.

Қирғизистоннинг Россиядаги Ички ишлар вазирлигининг вакиллигидан «Клооп»га ҳозирда видеода кўрсатилган йигитлар қидирувга олинганини, уларни тартибга чақириш тадбирлари олиб борилишини хабар қилди.

Қирғизистоннинг Россиядаги элчилиги 24.kg ахборот агентлигига билдиришича, ИИВнинг ходимлари яқин орада қирғиз диаспораси билан учрашиб, юртдошларини бундай билдирувларни тўхтатиш учун ҳаракатларни муҳокама қилишади.

Биринчи марта эмас

Қирғизистонликлар аёлларга ким билан гаплашиб, ким билан алоқа ўрнатмаслик кераклигини биринчи марта кўрсатишаётгани йўқ. Мамлакатда эркаклар қизларни уларга ёқмаган одам билан юрганини кўриб хотин-қизларга ҳужум қилиш ҳолатлари кўп учрайди. Айрим ҳолатлар резонанс яратган — шундай ҳолатларнинг бирида эркак кишилардан иборат гуруҳ ёш қизни калтаклаб, унинг бошқа қишлоқда турган дўстини ўлдириб қўйишган. Бишкекнинг бозорларидан бирида эса бегона киши эри қирғиз бўлмаган аёлга қўл кўтарган.

Чет элда юрган қирғизистонликлар у ердаги ватандош қизларни таҳдид қилиб, шантаж қилиб керак бўлса қўл кўтаришгача борган ҳолатлар кўп.

2012-йили интернетда видеороликларнинг серияси тарқаган. Унда бошқа миллатдаги эркаклар билан юрган қизларни калтакш ҳолатлари тасвирга олинган.

Кейинчалик Қирғизистоннинг Екатеринбургдаги бош консуллиги қизларни хўрлашда гумонланганларнинг икки нафар ҳеч қаерга кетмаслик тилхати билан қўлга олинганини маълум қилган. 2013-йили ҳам интернетда қирғизистонлик мигрант қизларнинг калтакланаётгани тасвирга олинга видео тарқаган.

Бошқалар билан юрасан деб сўроққа олинаётган қизларнинг видеолари 2012-йилдан 2016-йилга қадар бир неча марта чиққан.

Эълон қилинган видеоларнинг барида аёллар юртдошлари тарафидан сўроққа олиниб, калтакланиб, ялонғочланиб, мазах қилиниб, хўрланган.