Қирғизистонда охирги суткада 42 киши COVID-19 ва касалхонадан ташқари пневмония туфайли вафот этди

373

Республика штаби 21-июль куни коронавирус юқтирган яна 42 нафар киши вафот этганини хабар қилди.

COVID-19дан вафот этганларнинг кўп қисми Бишкекда — 9 киши. Чуй вилоятида – 3, Ўшда – 2, Ўш вилоятида — 7, Норин вилоятида – 4, Жалолобод вилоятида – 5. Талас вилоятида тўрт киши вафот этди, Иссиқкўл вилоятида – 7, Боткен вилоятида – 1 киши.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, пандемия бошлангандан бери 1079 киши вафот этган.

Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, ҳозирда Қирғизистон ўлим кўрсаткичи бўйича эпидемия тарқалиши кўпроқ кузатилган 20 давлат ичида еттинчи ўринни эгаллаб турибди.

Қирғизистонда охирги кеча-кундузда касалхонадан ташқари пневмония ва COVID-19 юқтиришнинг 1108 янги ҳолати қайд этилди.

Мамлакат бўйича COVID-19га чалинганларнинг умумий сони 28 251 нафарга етди. Юқтириш ҳолатлари сони коронавирус юқтиришнинг ва пневмониянинг бир статистикага умумлаштиришнинг ортидан ўсиб кетди.