Собиқ депутат Жипар Жекшеев коронавирусдан вафот этди

387

Жамоат арбоби, собиқ депутат Жипар Жекшеев коронавирус туфайли 21-июлнинг тунида 73 ёшида вафот этди.

Унга коронавирус касали юққани сабаб Бишкекдаги Миллий госпиталга ётқизилган. Яқинларининг айтишича, аҳволи оғир бўлган.

Жипар Жекшеев 1947-йили 26-майда Иссиқкўл вилоятининг Туп туманидаги Талди-Суу қишлоғида туғилган.

Олий маълумотли, Чуйковномидаги бадиий тасвир ўқув юртини, Давлат санъат институтини ҳамда Қирғиз давлат университетини якунлаган. Ўз вақтида Иссиқкўл вилоятининг бадиий тасвир жамғармасини бошқарган. Шунингдек, қўл ҳунармандларининг «Кыял» уюшмасида дарс берган. 1990-йиллардан бошлаб сиёсатга фаол аралаша бошлаган.

1989-йили Қирғизистондаги илк демократик ташкилотлардан бири бўлган «Ашар»нинг ижро қўмитасиннг етакчиси бўлиб сайланган. 1990-йили май ойида эса «Қирғизистон» демократик ҳаракатининг беш раҳбаридан бири бўлган.

1993-йили «Қирғизистоннинг демократик ҳаракати» партиясини бошқарган. 1995-2000-йиллари Жогорку Кенешнинг депутати, Инсон ҳуқуқлари ва давлат ходимларининг этика қўмитасининг етакчиси бўлган. 2005-йилдаги апрель воқеасидан кейин вазиятни барқарорлаштириш бўйича давлат комиссиясининг раҳбар ўринбосари бўлиб ишлган. 2007-2009-йиллари ЮНЕСКО ишлари бўйича Қирғизистоннинг миллий комиссиясининг бош-котиби бўлган. 2009-йили мамлакат президентлигига номзодини қўйган.

2017-2019-йиллари КТРКнинг жамоат кенгашини бошқарган.

Қилган меҳнатлари давлат тарафидан баҳоланиб, «Данк» ва «Манас - 1000» медали билан мукофотланган. Уч китоб ва мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий масалалар бўйича 100дан ортиқ мақола ёзган.

Муаллиф: Расул Усеналиев