Қирғизистонда коронавируснинг янги 611 ҳолати қайд этилди. Мамлакатда COVID-19ни юқтириб олганларнинг умумий сони 27 143га етди.

321

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, 20-июлга келиб Қирғизистонда коронавируснинг янги 611 ҳолати қайд этилди.

Янги ҳолатларнинг энг кўпи Бишкек шаҳрида қайд этилди — 300 ҳолат.Шунингдек Чуй вилоятида — 92, Ўш шаҳрида — 77, Ўш вилоятида — 55, Жалолобод вилоятида — 36, Боткен вилоятида — 34, Иссиқкўл вилоятида — 12 ҳамда Норин вилоятида беш кишида COVID-19 аниқланди.

Жами бўлиб COVID-19ни юқтириб олганларнинг сони 27 143га етди. Бу кўрсаткич Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус ва у келтириб чиқарган касалхонадан ташқари пневмония билан касалланганлар статистикаси бирлаштирилгандан кейин деярлик икки баробарга кўпайди.

Коронавирус билан касалланганларнинг 13 109 нафари соғайиб, 1037 бемор вафот этди. Ҳозирда касалликдан 13 201 нафар бемор даволанмоқда.