Охирги суткада COVID-19га чалиниб 70 киши вафот этди

322

Республика штаби 19-июлда охирги суткада коронавирус юқтирган ва COVID-19 пайдо қилган пневмониядан 70 киши вафот этганини маълум қилди.

Бишек шаҳрида — 35, Чуй вилоятида — 7, Ўш шаҳрида — 2, Ўш вилоятида — 9, Жалолобод вилоятида — 8, Боткен вилоятида — 4, Талас вилоятида — 4, Норинда — 1 бемор вафот этди.

Шунингдек штаб коронавирус ва касалхонадан ташқари пневмониянинг статистикаси умумлаштирилгандан кейин мамлакатда COVID-19га умумий 26 532 киши чалинганини хабар қилди.

Мазкур касалликдан қанча киши тузалгани бўйича ва қанча бемор касалхонада даволанаётгани бўйича ҳозирча маълумот берилгани йўқ.

Аввалроқ коронавирус ва пневмонияга чалинганларнинг сони алоҳида ҳисоблаб келинган. Чунки ўпка касалига учраганларнинг коронавирусга топширган таҳлили терс натида кўрсатган.

Кейинчалик Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур пневмонияни коронавирус келтириб чиқараётганини тан олиб, статистикани бирлаштириш қарорини қабул қилди.