Иссиқкўлда шифокор Бубуайим Жээнбаева дунёдан ўтди

345

18-июлда Иссиқкўл вилоятининг туман касалхоналаридан бирининг етакчиси Бубуайим Жээнбаева Чолпон-Ата шаҳар касалхонасида вафот этди.

62 ёшдаги аёл касалхонада COVID-19дан даволнаётган эди. Жээнбаева медицинага кўп йилларини бағишлаган, у Иссиқкўл туманининг соғлиқни сақлаш дастурининг мувоиқлаштирувчиси бўлган.

Пандемия бошлангандан бери мобил бригадаларда ишлаб беморларнинг ҳаёти учун курашган ўнлаган тиббиёт ходимлари вафот этди. Уларнинг ичида фахрий шифокорлар ва  стационарда кўнгилли бўлиб ишлаётган ёш талаба қиз ҳам бор. Шунингдек ҳарбий шифокор, машҳур микрохирург, беморларнинг севимлиси бўлган поликлиникаларнинг педиатрлари ҳамда шифокорлари вафот этди.