Қирғизистонда охирги сутка ичида COVID-19 юқтиришнинг 1 264 янги ҳолати қайд этилди. Умумий юқтириш ҳолати 25 000 нафардан кўп

348

Республика штаби коронавирус яна 1 264 беморда аниқланганини хабар қилди. Бу тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилиб рўйхатга олинган беморларнинг сони холос. Одамларнинг кўпи шифокорларга мурожаат қилмай уйларида мустақил даволанишмоқда.

Вирус юқтирганларнинг кўпи Бишкек шаҳрида — 506 киши. Вилоятларнинг яна бир қаторида юқтирганлар кўп, аммо пойтахтга қараганда тўрт-беш ҳиссага кам.

Чуй вилоятида 181, Ўш вилоятида 138, Жалолобод вилоятида 113 ҳамда Иссиқкўл вилоятида 100 янги юқтириш ҳолатлари қайд этилди.

Бошқа вилоятларда инфекцияга чалинишнинг янги ҳолатлари ўнлаб саналади — Таласда 88, Ўшда 61, Боткенда 48 ва Норинда 29.

Янги юқтирганларнинг орасида шифокорлар ҳам бор. Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус ва пневмония бўйича статистикани бириктирганига қарамай тиббиёт ходимлари бўйича маълумотни эски форматда ҳисоблашни давом эттирмоқда. Аниқроғи, коронавирусга топширган тести позитив натижа кўрсатганларнигина ҳисобламоқда.

Шундай бўлса ҳам вирус юқтириб олган шифокорларнинг сони кўп — 70 киши. Уларнинг ичидан 25 шифокор Бишкекда, 19 Чуй вилоятида, 18 нафар Ўшда, беш нафари Жалолобод вилоятида, икки нафари Талас вилоятида ҳамда бир киши Ўш вилоятида қайд қилинган.

Касалга чалинганлар кўп, шифокорларнинг орасидаги пневмония ва коронавирус бўйича статистикани умумлаштирмагунча, бу тиббиёт ходимларининг орасидаги юқтиришларнинг реал сони бўлиб ҳисобланмай қолаверади. Аввалроқ депутат Дастан Бекешев статистикани кўплаган шифокорларга компенсация тўлашга тўғри келиб қолиши мумкинлиги сабаб умумлаштирмаяпти деган фикрини айтган.

Пандемия бошлангандан бери, аниқроғи март ойидан бошлаб мамлакат бўйича вирус юқтирганларнинг сони 25 000дан ортди. Аниқроғи 25 047 киши, уларнинг ичидан 858 киши вафот этди

Касалхоналарда 4 345 киши ётибди, уларнинг ичидан 1 402 нафар бемор оғир аҳволда, 70 киши реанимацияда.