Экс-премьер-министр Николай Танаев вафот этди

332

Қирғизистоннинг собиқ премьер-министри Николай Танаевнинг ўлими ҳақида унинг яқинларига таяниб «Акипресс» нашри билдирди. Министрлар кабинетининг собиқ етакчиси 74 ёшда бўлган.

Танаев 2002-2005-йиллари премьерлик лавозимини эгаллаб, президент Аскар Акаев ҳукуматдан ажраган куни — 24-мартда истеъфога кетган. Амалдор Пензага кўчиб борган — у Пенза вилоятида туғилган. Кейинчалик Санк-Петербургда яшаб, «Газпром»да ишлаган.

2005-йили ҳукумат алмашгандан кейин Танаевга нисбатан бир қатор жиноят ишлари қўзғалган, 2016-йили эса у Қирғизистонда қидирувга берилган.

Айни вақтда Қирғизистоннинг президенти бўлиб турган Алмазбек Атамбаевнинг топшириғи билан «Қумтўр» лойиҳаси бўйича келишув тузишдаги коррупция ҳақида иш бўйича тергов қайта очилган.

Айни иш бўйича Қирғизистоннинг илк президентни Аскар Ақаевнинг ўғли Айдар Ақаев ҳам қидирувга берилган. Айдар Ақаев Рублёвкада турган, у 2020-йилнинг 5-февралида юраги ушлаб вафот этган.