Собиқ депутат Насир Мусаев вафот этди

336

«Кыргызстан» партияси собиқ депутат Насир Мусаев вафот этганини хабар қилди. Мусаев 62 ёшда эди.

Марҳум парламентга Жогорку Кенешнинг депутати, партиядоши Жиргалбек Калмаматов вафот этгандан кейин келган. Аммо бир йилга яқин депутат бўлгандан кейин 2019-йили соғлиги сабаб мандатини топширишга мажбур бўлган.

Сиёсатга Мусаев 2000-йили келган. Ўша вақтда Чуй вилоят кенгашига депутат бўлиб сайланган. Шундан кейин Тўқмоқ шаҳар кенгашида депутатлик хизматини бажарган.

Сиёсатга аралашгунга қадар у туризмни ривожлантириш билан шуғулланган. «Интур-Азия» ва «Жетиген» турфирмаларини бошқарган. 2013-йилига қадар Қирғизистондаги дунганлар ассоциациясининг вице-президенти бўлган.

Мусаев 1958-йили Чуй вилоятининг Тўқмоқ шаҳрида туғилган. Чуй университетининг юридика факультетини тугатган. Унинг ортида рафиқаси ва беш боласи қолди.