«Меместан» фейсбук саҳифасининг маъмури турмуш ўртоғи билан бирга ИИВга сўроққа чақирилди

474

Фейсбукдаги «Меместан» номли ҳазил-мутойиба саҳифасининг маъмури Арген Бактибек ўғли ўзининг саҳифасида турмуш ўртоғи билан бирга ИИВга сўроққа чақирилганини билдирди.

У фейсбук саҳифасида ўзи ва рафиқаси Эркингул Толон қизи гувоҳ қатори сўроқ бериш учун ИИВга келиши кераклиги айтилган чақирувномаларини эълон қилган.

Арген эълон қилган тергов топширмасида сўроққа чақирувга «ҳукуматни камситувчи маълумотлар» тарқатилаётгани сабаб деб айтилади. Милиционерлар айнан нима «ҳукуматни  камситганини» хабар қилмаган.

Data Lab журналисти Эркингуль Толон қизи сўроққа чақирилиш сабаби «ижтимоий тармоқларда ҳукуматни танқиди қилиш» эканини билдирган.

Сўроқнинг ўзи 1-июлдаги митинг бўйича ишга боғлиқ. Бу иш асносида милиция бир неча гумондорни қўлга олган. Улар 14-июлда Ала-Тоо майдонида ўтган парламент сайловига қарши митинг вақтида қўлга олинган.

Танқидий фикр учун сўроққа олиш

Бу ҳукуматни танқид қилиш учун фуқаролар сўроққа чақирилган биринчи ҳолат эмас. Аввалроқ StandUp комедия шоусининг иштирокчиси Назгул Алимкулова ҳам гувоҳ қатори МХДҚга сўроққа чақирилган.

Алимкулова сўроққа таҳминан дипфейк-видео ҳазили учун чақирилди. У видеода машҳур рэпернинг юзи Қирғизистон президентининг юзига алмаштирилган эди.

2019-йилнинг августида Бишкекдаги дизайнер Никита Тарасенко ҳам сўроққа чақирилган. Ўшанда у фейсбукдаги пости учун чақирилган эди.

Дизайнер терговчилар билан учрашувга ўз саҳифасида нуфузли қирғиз амалдорларини тасвирлаган коллажни эълон қилгандан кейин чақирила бошлаган.

Коллажда у президент Сооронбай Жээнбеков билан унинг укаси ва парламентнинг депутати Асилбек Жээнбековни тасвирлаб, уларнинг ўртасига Божхона хизмати етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовни жойлаштирган. Дизайнер ўзининг постини «Ўшдаги уюшган жиноий гуруҳ» деб атаган.

Бундан ташқари, фейсбукдаги «БеспределКГ» номли гуруҳнинг администратори Автандил Жоробеков ҳам сўроққа чақирилган эди. У «ҳудудлар аро низо қўзитиш» моддаси бўйича айбланиб, 24-ноябрда қўлга олинган. Бунинг устига, МХДҚнинг маълумотига кўра, постнинг низо қўзитишга алоқаси йўқ, ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчилари шунчаки изоҳларда ўзаро талашиб-тортишган.

Айни вақтда «БеспределКГ» саҳифасида ҳукумат номига айтилган билдирувлар ҳам эълон қилинб турган.