Қирғизистонда коронавируснинг янги 1654 ҳолати қайд этилди. Пандемия бошлангандан бери вирус аниқланганларнинг сони ҳолатга етди

377

Республика штабидан хабар қилинишича, 17-июлда коронавируснинг янги 1654 ҳолати қайд этилди. Уларнинг 613 ҳолати Бишкек шаҳрида аниқланди.

Бундан кейин Қирғизистонда коронавирус ва пневмониянинг статистикаси биргаликда олиб борилади. Бу ҳақда Жамоат соғлиқни сақлаш бошқармасининг етакчиси Айнура Акматова брифингда билдирди.

Бир суткада қайд этилган янги ҳолатларнинг ҳудудлардаги кўрсаткичи: Бишкек шаҳри — 613, Ўш шаҳри — 67, Чуй вилояти — 272, Ўш вилояти — 125, Талас вилояти — 76, Норин вилояти — 39, Иссиқкўл вилояти — 234, Жалолобод вилояти — 134, Боткен вилояти — 94.

Шундай қилиб умумий мамлакат бўйича коронавирусга чалинганларнинг сони 23 783га етди.

Акматованинг айтишича, бугунги кунда касалхоналарда 709 киши даволанмоқда. Уларнинг ичида 159 бемор оғир аҳволда, унинг 21 нафари касалхонанинг жонлантириш бўлимида.