ИИВнинг матбуот хизмати милиция 13-июлда парламент сайловига қарши митингда ҳукуматни куч билан босиб олишга очиқ ташвиқ қилганларни қўлга олди деб билдирди.
ИИВнинг маълумоти бўйича, ҳозирда дарҳол уч факт бўйича тергов олиб борилмоқда:
- 16-июнда номаълум шахс WhatsApp орқали ҳозирча ҳукуматни қулатиш учун 1-июлда митингга чиқишга чақирган билдирув тарқатган. Милиция бу фактни «Ҳукуматни куч билан босиб олиш чақириқлари» моддаси бўйича рўйхатга олди;
- 17-июнда WhatsAppдаги «Чон-Казат» гуруҳининг аъзоси «депутатларни қўшиб Оқ уйни ёқиб юборишга» чақирган хатини тарқатган. Бу факт ҳам «Ҳукуматни куч билан босиб олишга очиқ чақириқлар» моддаси бўйича қайд этилди;
- 6-июлда фейсбукнинг қўлланувчиси «Янги вирус қайд этилди» деган маълумот қолдирию, у ерда 5G радиотўлқинларнинг зарари ҳақида ёзиб, 5G радиотўлқинларининг минорасини ёқаётган Кавказ элини мисол қилиб, мамлакат раҳбариятини танқид қилган. Мазкур факт «Ирқий, миллий, диний ёки ҳудудлар ўртасидаги низони қўзитиш» моддаси бўйича ЖҚУРга қайд қилинди.
Гумондорларни топиш учун мазкур фактларнинг бари бўйича суд-лингвистик экспертиза тайинланиб, тергов ўтказилди.
11-июлда ИИВнинг тезкор ҳаракат кўриш ходимлари гумондор бўлиши эҳтимол бўлганларнинг уч нафарини Ала-Тоо майдонида митингга қатнашади деган маълуомт олишган. Тушган маълумот бўйича милиция 13-июлда гумондорларни қзлга олган.