МСК парламент сайловини бошқа муддатга кўчириш масаласини кўриб чиқмади

306

МСКнинг аъзоси Атир Абдрахматова парламентга сайловнинг муддатини жилдириш бўйича таклиф киргизди. Аммо унинг ҳамкасблари уни кўриб чиқишни истамай, таклифни кун тартибига киргизгани йўқ.

Бу ҳақда Абдрахматова фейсбук саҳифасида билдирди.

«Қирғиз фуқароларимизнинг кунда касаллик билан ёлғиз курашаётганини назарга илмаган Марказий сайлов комиссияси музокара ўтказишни истамади», — деб ёзган у.

Унинг айтигича, мажлиснинг тўрт иштирокчиси масалани кўриб чиқиш учун овоз бериб, қолган олти киши қарши бўлган. Кейинчалик комиссиянинг аъзоларидан бири Гулнара Журабаева Абдрахматованинг постига масалани кун тартибига киргизиш учун овоз берганини, «чунки сайловни жилдиришга қарши аргументларини айтишни хоҳламаганини» ёзган изоҳда.

Абдрахматова парламент сайловини тўхтатиб туриш ва сайловга ажратилган бюджет маблағларини коронавирусга қарши курашишга сарфлаш таклифи билан 13-июлда президентга мурожаат қилган. У МСК президентнинг фармонига таяниб, пандмемия шароитини тўлиқ эътиборга олмаётганини билдирган.

«МСКнинг парламент сайловини ташкиллаштириш учун қабул қилган 20дан ортиқ қарорида пандемия ва фавқулодда ҳолат ҳақида ҳеч бир сўз йўқ. МСКнинг йиғинлари ёпиқ турда ўтмоқда, ОАВ ва жамият учун онлайн трансляция таъминланмаган. Нима учун? Бузишларни ҳеч ким кўрмаслиги учун», — деб ҳисоблайди Абдрахматова.

Унинг айтишича, «партияларга қандай қилиб съезд ўтказиш кераклигини, сайловчилар ўзларини рўйхатдан қандай аниқлаб олишларини ҳеч ким тушунтириб бергани йўқ». Бундан ташқари, у сайлов участкаларида санитария-эпидемиологик шартлар сақланишига шубҳа қилади.

МСКнинг бошқа аъзоси Кайрат Осмоналиев ҳам бундай вазиятда сайловни тўхтатиб туриш лозим деб ҳисоблайди. Бунга қадар президент Сооронбай Жээнбеков маҳаллий кенгашларга апрелда ўтиши керак бўлган сайловни жилдирган.

«Пандемия пайтида сайловни ўтказишга мен қаршиман. Президент пандемияни форс-мажор қатори баҳолаб, жавобгарликни ўзига олиб сайлов жараёнларини тўхтатиши керак. У бу ҳаракатни “иложсиз зарурат” ҳолатида қилган бўлади — бу жавобгарликни бекор қилувчи вазият бўлиб ҳисобланади», — деб ўйлайди Осмоналиев.

Сайловни жилдириш ташаббучини депутатлар Мирлан Жээнчороев, Жанар Акаев ва Наталья Никитенко ҳам қўллайди.

«Республика» партиясининг лидери Мирлан Жээнчороев унинг сиёсий уюшмаси сайлов тайёргарлигини тўхтатиб туришга қарор қилганини, чунки пандемия вақтида тарғибот ишларини олиб боришни «маъанан нотўғри» деб билдирган.

Жанар Акаев ва Никитенко эса аҳолини COVID-19 юқтиришини назорат қилиш учун фавқулодда ҳолат режимини киргизиш лозим деб билдирган.

Никитенко соғлиқни сақлаш тизими тиббиёт ходимининг ва ускуналарнинг етишмовчилигидан  «қийналаётган пайтда» сайловга ва тарғибот ишларига миллионларни ажратишни ҳукуматнинг «уятсиз» чоралари деб ҳисоблайди.

Депутат Жанар Акаев ҳамкасбларини парламентга тезкор йиғинга тўпланиб, сайловни жилдириш масаласини муҳокама қилишга чақирди. Бунинг учун улар ҳукуматни қайтадан комендатлик соатисиз фавқулодда ҳолат режими киргизишга кўндириш керак бўлади.

Парламентнинг матбуот хизмати депутатларнинг билдирувларига жавоб қилиб, регламент бўйича навбатдан ташқари сессия ўтказиш учун спикерга президентнинг, ҳукуматнинг ёки Жогорку Кенеш депутатларининг учдан биридан кам бўлмаган қисмининг таклифи керак бўлишини билдирди.

Парламент сайлови — 2020

Президент 3-июлда парламент сайловини 2020-йилнинг 4-октябрига белгилаш бўйича фармонга қўл қўйди. 9-июлдаги маълумотга кўра, сайлов жараёнларига қатнашиш ниятини билдирган 44 партия МСКга ариза топширди.

20-августга қадар ҳар бир партия партия съезд ўтказиб, ўзларининг 120 талабгордан иборат рўйхатини тузиб, 24-августга қадар эса рўйхатларни МСКга топширишга улгуриш керак.

МСКнинг етакчиси Нуржан Шайлдабекова сайловда барча санитария нормалари сақланишини ваъда қилиб, партияларга сайловчилар билан учрашув ўтказмасликни таклиф қилган.

Айни вақтда МСК, қонунга киргизилган ўзгартиришларга кўра стадионларда ва аҳоли участкаларининг кўчалариида спорт тадбирларини, концертларни ва театрлаштирилган ўйинларни ўтказишни тақиқлаган. Шунингдек МСК 50 кишидан ортиқ одамни бир хонага тўплашга қонун йўл бермаслигини эслатган.

Ҳукумат етакчиси Кубатбек Боронов ҳам 2-июлда сиёсий партияларга сайловчиларни тўпламай, сайлов тарғиботини ўтказиш учун мўлжалланган маблағларни коронавирусга қарши курашга сарфлашни таклиф қилган.

Аммо Атир Абдрахматова ҳукумат етакчисининг гапларини сайловчиларнинг ноқонуний сотиб олишга чақириқ қатори баҳолаш мумкинлигини айтган, чунки сайлов эълон қилинган вақтдан уларнинг натижаларини чиқаришга қадар партияларга хайрия фаолиятини ўтказишга тақиқ қўйилган.

Пандемия бошлангандан бери Қирғизистонда коронавирус юқтиришнинг 11 538 ҳолати қайд этилди. Расмий турда COVID-19 юқтириш натижасида 149 киши вафот этган.

Бу вақтда, июнь ойининг ўртасидан бери сабаби аниқланмаган пневмония билан хасталанганларнинг сони кескин ўсгани кузатилмоқда. ССВ март ойидан бери «пневмония» таҳлили билан вафот этган 497 бемор рўйхатга олинган.

Ҳукумат пневмония — бу коронавирус юқтиришнинг натижаси эканини тан олганига қарамай коронавирус ва пневмония бўйича статистикани умумлаштиришга шошилмаяпти.