Новқатда COVID-19 юқтирган санэпидназорат марказининг етакчиси вафот этди

352

Ўш вилоятининг Новқат туман санитар-эпидемиологик назорат марказининг 55 ёшдаги етакчиси Айчурок Келдибекова коронавирус туфайли вақот этди. Бу ҳақда Новқат ҳудудий касалхонасининг етакчиси Асамидин Марипов маълум қилди.

Бундан ташқари, 14-июлда, Бишкекда гепатолог-шифокор Умутжан Мусаева ҳамда Тиббиёт академиясининг 21 ёшдаги талабаси Адинай Мурзабекова пневмония сабаб вафот этди. У «Discovery» меҳмонхонасида очилган вақтинчалик стационарда кўнгилли ҳамшира бўлиб ашлаётган эди.

Миллий жарроҳлик марказининг шифокори Сиргак Турдалиев ҳозирда пневмониянинг 95% коронавирус қўзғаётганини «Азаттык»қа билдирган. Шунга қарамай Соғлиқни сақлаш вазирлиги короноварус юқтирганлар билан пневмония бўлиб хасталанганларни алоҳида ҳисобга олмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий маълумотига кўра, COVID-19дан беш тиббиёт ходими вафот этган. Улар: Жузумкан Кокумбаева, Альберт Исмаилов, Жамал Тазабекова, Эдил Садиков ва исми аталмаган 59 ёшдаги ҳамшира. Аммо журналистлар ва ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчилари коронавирус ҳамда пневмония сабаб бундан ҳам кўп тиббиёт ходимлари вафот этганини билдирмоқда.

Коронавирусга қарши курашаётган вақтда касал юқтириб олган тиббиёт ходимларига ҳукумат 200 минг сом товон тўлайди, вафот этган тиббиёт ходимларининг оиласига берилувчи компенсациянинг қиймати 1 млн сом. Компенсация тўлашдан аввал Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қошидаги комиссия инфекция юқтириб олган шифокорларнинг ҳар бир ҳолатини тадқиқ қилади.

14-июлга келиб коронавирус 1 875 тиббиёт ходимида аниқланди — бу умумий касалларнинг 16 фоизини ташкил қилади. Уларнинг ичидан 570 шифокор касалдан соғайди.