Қирғизистонда COVID-19нинг янги 439 ҳолати қайд қилинди —умумий 11 977 ҳолат

412

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 15-июлда Қирғизистонда коронавируснинг янги 439 ҳолати қайд қилинганини маълум қилди.

Юқтириш ҳолатларининг энг кўп қисми Бишкекда рўйхатга олинди — 172. Чуй вилоятида 70 ҳолат аниқланди, Боткен вилоятида — 66, Ўш шаҳрида — 53, Жалолобод вилоятида — 32, Ўш вилоятида эса — 30, Иссиқкўл вилоятида — 14, Норин ва Талас вилоятларида бир нафардан янги ҳолат қайд этилди.

Коронавирус бўйича расмий статистикага кўра Қирғизистонда умумий 11977 ҳолат қайд этилди. Аммо бу ҳисобга пневмонияга чалинганлар сони қўшилмаган.

Касалликни янги юқтириб олганларнинг 105 нафари шифокорлар. Шифокорлар орасида аниқланган юқтиришнинг умумий сони 1781 нафарга етди.

Коронавирусдан 160 киши вафот этиб, 5314 бемор соғайди.

Умумий касалликларнинг 5454и Бишкек шаҳрида аниқланган — пойтахт мазкур кўрсаткич бўйича биринчи ўринда. Чуй вилоятида — 2122, Ўш шаҳрида — 1165, Норин вилоятида — 654, Ўш вилоятида — 729, Жалолободда — 714, Иссиқкўл вилоятида — 382, Боткен вилоятида — 421 ва Талас вилоятида 96 ҳолат қайд этилди. Бундан ташқари Россиядан келган 240 фуқародан коронавирус тасдиқланган.

Бугунги кунда касалхоналарда 645 киши даволанмоқда — уларнинг ичида 18 бемор жонлантириш бўлимига ўтказилган. Шунингдек коронавирусни юқтирган, аммо касалнинг белгилари кузатилмаган 5858 бемор уй карантинида ўтирибди. Охирги сутка ичида 3101 таҳлил ўтказилган.