Нима бўлди?
Қирғизистон Шахмат Федерациясининг вице-президенти Жанибек Асанбеков 12-июлда ўзининг фейсбук саҳифасида Москвадан «Манас» аэропортига учиб келган ихтиёрчи шифокорларни ҳеч ким кутиб олмаганини ёзган. Унинг айтишича, вице-премьер-министр Акрам Мадумаров ва парламентнинг депутатлари Жанар Акаевбилан Алтинбек Сулайманов шифокорларни кутиб оламиз деган ваъдасида турмаган.
«Ҳеч бири аэропортга келгани йўқ, хатто шифокорларни транспорт билан ҳам таъминлашгани йўқ. Яхшики аэропортга ўз одамларимизни кузатгани бориб қолиб, шифокорлар меҳмонхонагача биз билан келишди. Амалдорларимиз уялиши керак. Одамлар ҳамма нарсасини ташлаб, бизга ёрдам бергани келишди, уларнинг чиптасини қурулиш компанияси тўлаб берган, ҳукумат эса хатто транспортини ҳам таъминлаб бера олмади», — деб норози бўлган Асанбеков.
Москвадан чартер рейси билан 12-июлда 45 шифокор «Манас» аэропортига келиб қўнди. Шифокорлар ватанига коронавирус инфекцияси билан касалхонадан ташқари пневмониясига қарши курашга ёрдам бериш учун келишган.
Депутатлар нима демоқда?
Депутат Жанар Акаев фейсбук саҳифасида видео эълон қилиб, видеода Соғлиқни сақлаш вазирлиги илтимос қилгани сабаб аэропортга бормаганини айтган.
«Кеча Соғлиқни сақлаш вазирлигигига ўзим таклиф қилганман: “агарда сизларда имконият бўлмаса, биз махсус автобусларни юбориб, меҳмонхона билан таъминлаб берамиз” деб таклиф берганмиз. Аммо менга кеча кечаси ССВнинг ўринбосари қўнғироқ қилиб, “йўқ, биз махсус гаражлардан автобусларни ажратдик, ётоқхонани тайёрлаб қўйдик, сизлар овора бўлманглар бу ҳукуматнинг иши, бизда масъул одам тайинланди” деб айтган», — деди Акаев.
Депутат ватанига келган шифокорлардан кечирим сўраб, ҳукуматда уюштирувчилик ва координация жуда ёмон эканлигини қўшимча қилди.
«Мана ҳозир соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари келиб, ҳукуматнинг номидан шифокорлардан кечирим сўраб, масъулиятсиз қилганини тан олиб кейин кетди», — деди Акаев.
Депутат соғлиқни сақлаш вазири Мадемин Каратаевни айган бўлса керак, чунки вазирнинг иккинчи ўринбосари юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда.
Депутат Алтинбек Сулайманов фейсбук саҳифасида бу ҳақда ҳеч ким хабар қилмаганини ва билмаганини айтиб, шифокорларни кутиб олмаган ҳукумат билан элчиликни масъулиятсизликда айблаган.
«Ҳурматли юртдошлар, менга ҳеч бир киши мурожаат қилмаган. Агарда мен шифокорларнинг келишини билсам, ўтганда келган шифокорлар каби яхшилаб кутиб олиб, жойлаштирган бўлардим. Бу ҳолат элчилик ва Ҳукуматнинг одатдаги яна бир масъулиятсизлиги!» — деб ёзган Сулайманов.
Ҳукумат нима дейди?
Ҳукуматдан вице-премьер-министр Акрам Мадумаров ҳам шифокорларни аэропортда кутиб олиши керак эмас эди деб билдиришди. Матбуот хизматининг маълумоти бўйича, бу ишни ССВ олиб бормоқда.
«Тиббиёт ходимларини кутиб олишга боғлиқ барча ташкилий ишларни Соғлиқни сақлаш вазирлиги олиб борган. Шифокорларни Қирғиз Республикасининг вице-премьер-министри Акрам Мадумаров кутиб олиши керак эди деб оммавий ахборот воситаларига эълон қилинган билдирув ҳақиқатга тўғри келмайди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумоти бўйича, муассаса раҳбарияти объектив сабаблар боис уларни аэропортдан кутиб олишга бора олмай қолган», — деб билдирилди матбуот хизматидан.
Аммо ҳукуматдан ССВ қайси «объектив сабаблар боис» ихтиёрчи шифокорларни кутиб олмаганини тушунтиргани йўқ.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги нима дейди?
Шунга қарамай Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати кўнгилли шифокорларни уларга чипта сотиб олишга ёрдам берган қурилиш компаниясининг раҳбарияти кутиб олганини хабар қилди. Билдирувда аэропортдан шифокорларни овқатлантириш учун олиб кетишгани таъкидланади.
«“Манас”» аэропортида кўнгиллиларни “Артвин” компаниясининг раҳбарияти кутиб олиб, барча меҳмонларни Бишкекка олиб боришди, у ерда тушлик уюштирилган эди. Шундан сўнг ССВнинг статс-котиби ва ўринбосари билан шифокорларнинг расмий учрашуви бўлиб ўтди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари уларни меҳмонхонада кутиб олишди», - деб билдирилди вазирликдан.
Қурулиш компанияси нима деди?
«Артвин» қурулиш компаниясининг бош директори Сапарбек Курманбаев «Клооп»га берган интервьюсида, шифокорлар уларни амалдорлар кутиб олади деб парвоз олдидан нотўғри маълумот олишганини айтди.
«Уларни кутиб олиб, ким олиб кетишини ўзлари тушунишмаган. Аммо биз ССВ билан олдиндан шифокорларни кутиб, таомлантириб, қорнини тўйғизиб, уларни учрашувга меҳмонхонага олиб борамиз деб гаплашганмиз», — деди Курманбаев.
Унинг айтишича, шифокорлар билан бирга бошқа йўловчилар ҳам келгани сабаб, шунингдек келган бошқа шифокорларнинг ҳам тўпланишини кутиши керак бўлгани сабаб, улар аэропортдан чиқмай кўп вақт кутиб қолишган.
«Улар кўп одам бўлди, улар бир-бирдан чиқиб, ҳар бири ўз юкини кутиб турди. Айрим шифокорлар кечикиб чиқишди. Ҳар бир шифокорни кутиб туриш керак эди», — дейди Курманбаев.
У ижтимоий тармоқларда «шифокорларни ҳеч ким кутиб олгани йўқ, аммо кўнгиллилар транспорт уюштириб, уларни қутқариб кетишди» деган нотўғри маълумот тарқаётганини таъкидлади.
«Ўша [Қирғизистон Шахмат Федерациясининг вице-президенти Жанибек Асанбеков аэропортга келган] маршруткани биз тўладик. Биз у билан олдиндан гаплашиб олиб, шифокорнинг барини ўша кичик автобусга жойлаштирдик. Айримларини таксига бўлдик. Биз унга икки минг сом бердик», — деди Курманбаев.
Шифокорларнинг ватанига қайтиши
Шифокорлар ва тиббиёт ходимлари коронавирусга қарши курашишда ёрдам бериш учун Қирғизистонга қайтишмоқда. Мамлакатда шифокорлар жуда танқис бўлмоқда, бунинг устига уларнинг ичидан 1000дан ортиғи коронавирусга чалиниб қолган.
10-июлда шифокорлар ва ҳамширалар чартер рейси билан Новосибирскдан Қирғизистонга учиб келишган. Бунга қадар ҳам Москва ва Екатеринбургдан шифокорлар гуруҳи келган.
Коронавируснинг пандемияси билан курашаётган шифокорларнинг бари хавфда бўлмоқда, чунки улар ҳар куни инфекция юқтирганлар билан алоқада бўлишади.
13-июлга келиб, Қирғизистон тиббиёт ходимларининг орасида коронавирус юқтиришнинг 1 781 ҳолати қайд этилди. Аммо бу рақамни аниқ деб айтиб бўлмайди, чукни касалхоналарнинг сони аслида бир қанча кўп. Чунки ССВ коронавирус ва пневмония билан хасталанганларни алоҳида ҳисоблайди. Аммо у бу статистикаларни умумлаштиришни ваъда қилган.
Пандемия бошланган кундан бери мамлакатда коронавирус юқтириш ҳолатларининг сони 11 117га етди.