Пневмониядан икки прокурор вафот этди. Улардан бири Қўй-Тош воқеаси бўйича ишлаётган эди

416

Бош прокуратуранинг матбуот хизмати 13-июлда 48 ва 50 ёшдаги икки ходими вафот этганини билдирди. Прокурорларнинг ўлимига пневмония сабаб бўлган.

"Афсуски, бизнинг ходимларимиз Эрмек Торокулов ва Рустам Кожобеков пневмониядан вафот этди. Бош прокуратура уларнинг оилаларига ҳамдардлик билдиради. Ходимларнинг иккиси ҳам  профессионалликнинг намунаси бўлиб, бир неча бор мукофотларга сазовор бўлган», - деб хабар қилади муассасадан.

Бош прокуратурадан Эрмек Торокулов Бишкек шаҳар прокуратурасининг катта прокурори бўлганини билдиришди. У 1996-йилдан бери прокуратура органларида ишлаб келаётган эди.

Рустам Кожобеков Бош прокуратуранинг тезкор-қидирув ишининг ва терговнинг назорат бошқарувининг прокурори бўлган. 2005-йилдан бошлаб прокуратурада турли лавозимларда меҳнат қилган. Шунингдек у Қўй-Тош воқеаси бўйича ишни олиб бораётган прокурорлардан бири бўлган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги беморларни коронавирус ва пневмония билан хасталанганлар деб алоҳида статистикага ажратиб ҳисоблашни давом эттирмоқда. Айни вақтда шифокорлар ҳозирда қайд этилаётган вирус пневмониясини COVID-19нинг оғир ўтувчи шакли деб айтишмоқда. Муассаса умумлаштирилган статистика олиб боришни ваъда қилганига қарамай ҳозирча буни бажара бошламади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумоти бўйича, Қирғизистонда 13-июлга келиб коронавирус юқтиришнинг 11 117 ҳолати қайд қилинди. Уларнинг ичидан COVID-19дан 3 460 бемор тузалиб чиққан. Пандемия бошлангандан бери коронавируси тасдиқланган 147 бемор вафот этди.

Март ойидан бери республика бўйича пневмониядан 452 киши вафот этди.