Бир пост билан: Бекешев COVID-19 ва пневмониянинг статистикаси нимага бирлаштирилмаётганини айтди

328

 

Депутат Дастан Бекешев коронавирус ва пневмония билан оғриган беморларнинг статистикасини бириктиришга шошилмаётган соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳаракатларига нисабатан ўз фикрларини билдирди. Шифокорлар ҳозирда аниқланаётган пневмония COVID-19нинг оғир шакли эканлигини айтишди.

Бекешевнинг фикрича, биринчидан соғайганлар, вафот этганлар ва касаллар бўйича статистика аниқ эмас. Иккинчидан, статистикаларни бирлаштиришга шошилмадилар, чунки бу вақтда шифокорлар уларга берилиши керак бўлган компенсацияларни талаб қила олишади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус юқтирганларнинг статистик маълумотларини ҳар куни хабар қилиб, аммо қанча одамда пневмония ташхиси аниқланганини аймай келмоқда. Вирус юқтирган шифокорлар ҳақида айтилганига қарамай, пневмония ҳақида эслашмайди. Шифокорлар ўртасидаги ўлимларнинг статистикасига ҳам коронавирусга топширган тести ижобий натижа кўрсатганларгина киради. Агар рўйхатга пневмония аниқланганларни ҳам киритилганда ҳам, рўйхат анча узоқ бўлар эди.

Инфекцияга чалинган шифокор 200 минг сом, вафот этган шифокорларнинг оилалари эса 1 миллион сом компенсация олишга ҳақли. Бироқ пул кимга берилишини махсус комиссия  ҳал қилади. Шифокорларнинг орасида коронавирус юқтириб олишнинг 1450 ҳолати қайд қилинган, аммо  ҳали ҳам компенсациялар тўланмаган. Компенсация вирус инфекциясининг сабаби ўрганилганидан кейин берилади ва маълумотни бир вилоят бўйича ўрганишмоқда. ССВ ҳозирги пайтда компенсация 41 нафар шифокоргагина берилганини билдирди.

Пневмония

Пандемия бошлангандан бери  пневмониядан аввалги йилга нисбатан кўпроқ киши вафот этди - айниқса ўлимларнинг асосий сони сўнгги ойларда қайд этилган. Йилнинг ушбу мавсумларида эса, шифокорларнинг айтишича, пневмонияга чалинган беморлар кўп бўлмайди.

Бош вазир Кубатбек Боронов 7-июлда пневмония бу коронавирус инфекциясининг натижаси деб билдирган, соғлиқни сақлаш вазирлиги эса бу статистикани бирлаштиришни режалаштирмоқда, аммо ҳали буни қилгани йўқ.