Соғлиқни сақлаш вазирига пневмония, унинг ўринбосарига эса - коронавирус ташхиси қўйилди

322
Абдикаримов.

Жамоат соғлиқни сақлаш вазирлиги 10-июлдаги брифингда Соғлиқни сақлаш вазири Сабиржон Абдикаримов ва унинг ўринбосари Нурболот Усенбаевнинг тест натижалари тўғрисида хабар берди.

Маълумотга кўра, Соғлиқни сақлаш вазири С. Абдикаримов пневмонияга чалинган. Вазир ўринбосари Н. Усенбаевда эса COVID-19 аниқланган.

«Ҳозирда муассасанинг вазири ҳам, ўринбосари ҳам касалхонада тегишли даволанишдан ўтмоқда. Иккисининг ҳам аҳволи яхши», — деди жамоат соғлиқни сақлаш бошқармасининг етакчиси Айнура Акматов.

Усенбаев.

Бундан бир кун аввал брифингда Акматова вазир ва унинг ўринбосари Нурболот Усонбаев хасталаниб касалхонага ётқизилганини айтган. Улардан коронавирусга таҳлил олиниб, натижаси кутилаётган эди.

10-июлга келиб Қирғизистонда коронавирусни юқтириб олганларнинг сони 9358га етди. Уларнинг ичида 1450 нафар тиббиёт ходими бор. COVID-19дан 536 шифокор соғайди. Расмий статистика бўйича коронавирусдан вафот этган шифокорларнинг сони — тўрт.

Бундан ташқари мамлакатда пневмония март ойидан бери 3829 кишидан қайд этилди. Унинг ичидан 350 бемор вафот этди.