Жамоат соғлиқни сақлаш бошқармасининг етакчиси Айнура Акматова COVID-19 юқтирганларни антибиотик ва «Дексаметазон» воситалари билан мустақил дориланмасликка чақирди. Унинг айтишича, фуқаролар, биринчи симптомлар пайдо бўлиши билан дарҳол шифокорларга мурожаат қилиши керак.
«Агарда кимнинг тана ҳарорати 37,5-38 даражагача кўтарилса, албатта 118 колл-марказиша қўнғироқ қилиб маслаҳат олиб, оилавий тиббиёт марказларига мурожаат қилинглар. Шифокорларнинг ёзиб берган рецептлари билангина даволанишга чақираман. Ҳеч қачон уйда мустақил антибиотик воситаларини, "Дексаметазон" дорисини қўлланманглар ҳамда ваҳимага тушманглар», — деб билдирди Акматова.
У коронавирус юқтирганда иштаҳа йўқолганига қарамай беморлар яхши ва тўғри таомланиб, ундан ташқари суюқликни етарли даражада ичиши кераклигини таъкидлади.
«Коронавирус касалига чалинганларда таомга бўлган иштаҳа йўқолади. Шунга қарамай суюқлик ичишга, озиқ-овқат, мева-савзавот, кўкатлардан салатларни кўпроқ истеъмол қилишга ҳаракат қилинглар. Юрак хасталиги борлар бир кунда 2 литрдан кам бўлмаган сув ичишлари керак», — деди Акматова.
Расмий статистикага таянсак, мамлакатда уй карантинида ётган 5068 киши бор. COVID-19га чалинганларнинг кўпи стационарларда ўрин йўқлигидан уйда қолиб, уй шароитида даволанишга мажбур.
Қирғизистонликлар ижтимоий тармоқларда амалда Республика штабининг тезкор алоқа линиялари билан алоқаси, жумладан ОТМнинг шифокорини ҳам уйга чақириш мумкин эмаслигини айтишмоқда.
Кўп ҳолларда бундай кўриниш бемор шифокордан консультация ва ёрдам ололмай, касали кучайиб кетган ҳолатларга олиб келмоқда.
Хасталанган қирғизистонликларга юртдошларининг тақдирига беэътибор бўлмаган одамларнинг бари ёрдамларини таклиф қилишмоқда.
4-июлда Бишкек мэрияси шаҳарнинг ҳар бир туманида қўшимча кундузги стационарларни очганини хабар қилган. Эътиборсиз бўлмаган фуқаролар ва бизнесменлар эса шаҳсий отелларини ҳамда бошқа катта майдонларини кундузги стационарлар учун беришмоқда.
Хасталанган қирғизистонликларга маслаҳат бериш учун шифокорлар ва психологлар Телеграм гуруҳларини очиб, у ердан маслаҳат ва таклифларни онлайн турда бепул беришмоқда.
Шифокорларнинг ўзларига ҳам ёрдам кўрсатилмоқда. Мамлакатда ихтиёрчилик асосида шифокорларга ёрдам бераётган кўнгиллиларнинг гуруҳлари ҳам тузилмоқда. Улар шифокорлар учун озиқ-овқат тайёрлаб, беморларни қарашга ёрдамлашиб, ҳусусий ҳимоя воситаларига пул тўплаб, шифокорларни уйларидан олиб, қайта етказишмоқда.
9-июлга келиб, бүтун республика бўйича коронавирус юқтиришнинг 8 847 ҳолати ҳақида маълум. Пневмония билан хасталанган беморлар ҳам бор, аммо ССВ улар ҳақида статистика бермаяпти, шунингдек COVID-19 ҳамда пневмония билан касалланганларни алоҳида ҳисоблайди.