Алмазбек Атамбаев стационардан МХДҚнинг тергов ҳибсхонасига ўтказилди

322

Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг матбуот хизмати собиқ президент Алмазбек Атамбаев тузалганини ва президентнинг иш бошқармасининг стационаридан қайта МХДҚнинг ТИЗОсига ўтказилганини хабар қилди.

МХДҚнинг маълумотига кўра, бундай қарорни шифокорлар кенгаши қабул қилган. Давлат қўмитасидан қўшимча қилинишича, собиқ президент туну кун тиббий назорат остида.

Атамбаевни касалхонага ётқизиш

Собиқ президент «касалхонадан ташқари пневмониясини» даволаш учун 30-июнда касалхонага ётқизилган.

Ўша куни Миллий хавфсизлик қўмитаси Атамбаев ўзини ёмон ҳис қилаётганидан шикоят қилганини хабар қилган. Собиқ президентдан коронавирусга ПЗР тест олиниб, у терс натижасини кўрсатган.

Шу куни шифокорлар онлайн-консилиумга тўпланиб, собиқ президентга ташхис қўйиб, уни касалхонага ўтказишга қарор қилган.

Атамбаев иши

Собиқ президент бир нечта жиноий иш бўйича айбланмоқда. Криминал авторитет Азиз Батукаевнинг  ноқонуний равишда озод қилиш иши бўйича суд Атамбаевни айбдор деб топиб, мулкини мусодара қилиш билан 11 йилу икки ойга озодликдан маҳрум қилиш қарорини чиқарган.

Унинг Қўй-Тошдаги қароргоҳини штурмга олиш билан боғлиқ ишлари бўйича судлар бугунги кунгача давом этмоқда. Собиқ президент одам ўлдириш, оммавий тартибсизликларни ва одамларни гаровга олишни уюштиришда айбланмоқда.

Ҳукумат Батукаевнинг ноқонуний озод қилиниши бўйича терговни 2019-йили ёзда қайта бошлаган. Криминал авторитет 2013-йили лейкоз ташхиси асосида бўшатилган. Шундан кейин  тиббий ҳужжат сохта эканлиги аниқланган.

Батукаевнинг ишиини текшириш Атамбаевни экс-президентлик,  дахлсизлик ва бошқа имтиёзларидан ажратишга сабаб бўлган.

ИИВ бу иш бўйича Атамбаевни уч марта сўроққа чақирган, аммо у бу чақирувларнинг учини ҳам рад қилган.

Бу  Атамбаевни августнинг бошида Қўй-Тошдаги қароргоҳида штурм билан бориб қўлга олишга туртки бўлган. Унда махсус операция икки кунга давом этиб, бир  спецназчи вафот этган.