Муфтият 29 диний ўқув юрти биносини вақтинча касалхона уюштиришга беради

382

Қирғизистон мусулмонларининг дин бошқармаси 29 диний ўқув жойининг биносини обсервация ва кундузги стационар уютириш учун беришга тайёр — улар умумий 1415 ўринга мўлжалланган. Бу ҳақда  муфтий Максат Токтомушев билдирди.

Токтомушевнинг айтишича, бунга қадар коронавирус билан касалланганлар учун етти диний ўқув жойининг биносида обсервация уюштирилган.

«Биз халқ билан биргамиз. Ҳозирда мамлакат бўйича 100дан ортиқ диний ўқув жойи, 3000дан ортиқ масжид бор. Аллоҳ таола касалликни кучайтирмасин, керак бўлиб қолса буларни ҳам қараб чиқишга тайёрмиз», — деди Токтомушев.

Бундан ташқари муфтий Рамазон ойида ва карантин вақтида муфтият ва вилоят қозиятлари тарафидан  37 млн сомдан ортиқ озиқ-овқат турида ёрдам кўрсатилганини таъкидлади. Шунингдек у карантин вақтида тўпланган 11 млн сомлик садақа-фитр муҳтож одамларга тарқатилгани айтилди.

Шунингдек Максат Токтомушев фуқароларни Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарафидан қўйилган санитария қоидаларни сақлаб, ваҳимага тушмасликка чақирди.