Баткен: COVID-19га чалинган бемор касалхонадан қочиб, уйида вафот этди

455
Боткен шаҳри

Баткен шаҳрида  коронавирус юқтирган 56 ёшли бемор 8 июлда вафот этди. Бир кун олдин у касалликдан тўлиқ тузалмай туриб, касалхонадан қочиб кетган. Бу ҳақда  Баткен вилоят ички ишлар бошқармасининг матбуот котиби Дамира Юсупова «Клооп»га маълум қилди.

Маълумотга кўра, бемор  2-июль куни Бишкек шаҳридан Баткенга келган. Унинг коронавирус учун ПЗР тести ижобий натижа кўрсатиб ўша кундан бошлаб ҳудудий касалхонанинг юқумли касалликлар бўлимига ётқизилган.

«Касалхонадан қочиб кетгандан сўнг, Боткен ШИИБининг ходимлари  шифокорлар билан бирганликда беморнинг уйига борганларида, у касалхонага ётмаслигини билдириб, келган гуруҳнинг бир нечта огоҳлантиришларига қулоқ солмаган. Тиббиёт ходимлари иложсизликдан уй шароитида даволанси бўлади деган хулосага келишган», - деб билдирди Юсупова.

Милиция мазкур факт бўйича  Жиноят кодексининг «Чеклов чоралари (карантин) талабларининг (қоидаларининг) бузилиши» моддаси бўйича судгача тергов бошлаган. Аммо гумондор эртаси куни вафот этди.

Расмий маълумотга кўра, Боткен вилоятида коронавирус юқтирган икки бемор вафот этган. Ҳаммаси бўлиб, Боткен вилоятида  COVID-19нинг 213 ҳолати қайд этилган  — уларнинг 60 нафари касалликдан соғайди.