Соғлиқни сақлаш вазири ва ўринбосари касал бўлиб, шифохонага ётқизилди

396

Соғлиқни сақлаш вазири Собиржон Абдикаримов ва унинг ўринбосари Нурболот Усенбаев касал бўлиб, ҳозирда шифохонада ётибди. Бу ҳақда Жамоат соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Айнура Акматова 9 июль куни ўтказилган брифингда билдирди.

Унинг айтишича, вазир ва ўринбосарининг аҳволи қаноатланарли.

«Улар қандай касаллик билан оғриётгани ҳозирча аниқлангани йўқ. Коронавирусга қарши таҳлиллар олинди, унинг натижасига кўра маълум бўлади. Ҳозирда уларнинг аҳволи қаноатланарли», — деди у.

Аввалроқ, «Кактус» ҳукуматдаги ўз манбаларига таяниб, Соғлиқни сақлаш вазири Сабиржан Абдикаримовда пневомония аниқлангани, унинг ўринбосари Нурболот Усенбаевда эса COVID-19 аломатлари борлиги ҳақида хабар берган эди.

Бу ҳукуматдаги коронавирус инфекциясининг биринчи ҳолати эмас. 30-июнда коронавирус бош вазир ўринбосари Эркин Асрандиевда ҳам аниқланган.

Шунингдек, коронавирус парламентда бир неча депутатлар, жумладан Тазабек Икрамовдан  аниқланган.

Коронавирусни юқтириш ҳолатлари президент аппарати ва ЖК матбуот хизматининг ходимларида ҳам қайд этилган эди.

Пневмония чалинганлар орасида амалдаги ва собиқ бир қатор амалдорлар ҳам бор.

9-июлга келиб Қирғизистонда коронавирус 1370 тиббиёт ходимига юққани аниқланиб, уларнинг 532 нафари соғайиб, касалхонадан чиқарилди. Бундан ташқари расмий маълумотлар бўйича тўрт нафар шифокор вафот этди.

Республика бўйича коронавирус 8847 кишига юқиб, 116 бемор вафот этди. Айни вақтда 3053 киши касалликдан тузалиб, касалхонадан чиққан. Бундан ташқари пневмониядан март ойидан бери 310 киши вафот этди.