Бишкекнинг №1 касалхонаси текширилади. Аввалроқ жарроҳ бош шифокорни коррупцияда айблаган

296

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг жамоат соғлиқни сақлаш бошқармасининг етакчиси Айнура Акматова 9-июлдаги брифингда жарроҳ Дўлат Иброимовнинг билдируви бўйича махсус комиссия тузилганлигини айтди. У Бишкекдаги №1 шаҳар клиник касалхонаси ва унинг бош шифокори Юсуп Бошкоевни коррупция факти бўйича текширилади.  

Агар Ибраимовнинг айбловлари тасдиқланса, Бошкоев хизматидан олинади.

Дўлат Ибраимов 6-июлда мамлакат раҳбариятига видео мурожаат билан мурожаат қилиб, ўзи ишлаган касалхонанинг бош врачи Бошкоевни беморларни таниш-билишлик билан касалхонага ётқизиб,  тиббиёт ходимларининг иш шароитига  эътибор бермасликда айблаган.

Шунингдек, бош шифокор шифокорлар учун нормал иш шароитларини яратмайди ва шахсий ҳимоя воситалари ва тиббий буюмларни эҳтиёткорлик билан тарқатмайди деб билдирган.

Бош шифокор 9-июлда «Клооп»га интервью бериб, унда Ибраимовнинг айбловларини инкор қилиб, текширувга тайёр эканини айтди.

«Тўғри, келаверишсин, бошқалардан суриштиришсин», — деди Бошкоев.

Унинг айтишича, Ибраимов тиббиёт масканининг персоналидан ранжиб юргани сабаб видео мурожаат ёздирган ва бу шифокорнинг касалхона ишига нисбатан иккинчи шикояти.

Бошкоев жарроҳ март ойидаёқ жамиятга қарши финполга ариза ёзганини айтиб берди. Финполнинг текшируви натижасида Ибраимовнинг айбловлари тасдиқланмаган.

«Ҳар бир оилада ноқис одам бўлади. Жамиятнинг тинчи йўқолган. Фактлар тасдиқламанган. Дўлотбек Ибраимов билан ҳеч ким гаплашмай қолган», — деб айтиб берди Бошкоев.

Шунингдек бош шифокор оиланинг деярлик бари коронавирус билан хасталанганини қўшимча қилди. Унинг турмуш ўртоғи оғир аҳволда бўлиб, аммо кенжа қизи уйда даволанган, чукни касалхоналар бўш бўлмаган.

Унинг айтишича, Ибраимов турмуш ўртоғи ва опасини ишга чиққан куннинг эртасига касалхонага ётқизилган. Бош шифокор вазият бир-оз камайиб, вақти пайдо бўлганда бу факт бўйича суриштирув ўтказмоқчи.