Камчибек Ташиев касалхонадан чиқарилди, у даволанишни уйида давом эттиради

358

Сиёсатчи Камчибек Ташиев 9-июлда касалхонадан уйига чиқарилди. Маълумотни Ташиев ўзининг  фейсбук саҳифасида эълон қилди.

«Биз бугун больницадан чиқдик, энди қолган даволанишни уйда давом эттирамиз [...] Бундан кейинги ҳаётим халқники, барини элга деб ўтаман, бугундан бошлаб ёрдам берувчиларнинг йирик армиясининг оддий солдатиман!», — деб ёзди экс-депутат.

Камчибек Ташиевга 3-июлда икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган, аммо шунга қарамай у уйида даволанаётган. Кейинчалик, 6-июлда, унинг аҳволи оғирлашганидан касалхонага ётқизилган.

Унинг укаси Шаирбек Ташиев аввалроқ Камчыбек Ташиевнинг турмуш ўртоғи ҳам икки томонлама пневмония билан касалзонага ётқизилганини айтган.

Мамлакатда коронавирус билан бирга пневмонияга чалинганларнинг ҳам сони ўмиоқда. Охирги тўрт ойда 3 мингдан ортиқ киши пневмония касали билан касалхоналарга мурожаат қилган. Март ойидан бошлаб эса 9-июлга келиб пневмониядан умумий 310 киши вафот этди — охирги сутка ичида 42 киши  дунёни тарк этди.