Жанар Акаев пандемия туфайли парламент сайловини жилдиришни таклиф қилди

391

Ҳозирги чақирилишнинг депутати Жанар Акаев видео орқали ҳамкасбларига ва Қирғизистоннинг раҳбарлигига мурожаат қилиб, парамент сайловининг муддатини жилдиришни таклиф қилди.

Унинг фикрича, мамлакатдаги эпидвазият депутатларга ташвиқот ўтказмайди, сайлов процессини уюштишга ажратилган пулни эса тиббий ускуналарни ва шифокорларнинг ҳақларини тўлаб беришга сарфлаган маъқул.

«Бюджетдан сайловга 526 млн сом бўлинган. Бундан ташқари, МСК тушунтириш ишлари учун баннерларга ҳам 21 млн маблағ кетади деб ёзади. Ҳозир бизда ҳар бир тийин ҳисобли бўлиб турган вақтда, дори-дармон, аппаратлар етишмаётган вақтда шунча пулни сайловга сарфлаш умуман ўринсиз», — деб ҳисоблайди Акаев.

Депутат парламентнинг спикери Дастан Жумабековнинг номига ёзилган хатни кўрсатиб, ундан мамлакатдаги вазиятни муҳокама қилиш учун депутатларнинг барини тезкор йиғинга тўплашни илтимос қилганини айтди.

«Ҳукуматнинг ишини, фуқароларнинг норозилигини муҳокама қилиш керак. Бизга ҳар куни юзлаган одамлар мурожаат қилмоқда. Биз ҳукуматга албатта бу масалаларни қўйишимиз керак, шунингдек сайловнинг муддатини жилдиришни муҳокама қилишимиз керак», — деди депутат.

Сайловни кечроқ муддатга жилдиришнинг қонуний йўли қатори Акаев мамлакатда қайтадан вафқулодда ҳолат режимини киргизишни таклиф қилди. Унинг айтишича, конституцион қонунда ФҲ режими вақтида комендантлик соати киргизиш ёзилган бўлса ҳамбу мажбурий чора эмас.

«Бунинг устига, ҳозир қонун бўйича август ойида сайловга қатнашмоқчи бўлган партияларнинг бари ўзларининг съездларини ўтказиши керак. Шундай шароитда, халқимиз касалхоналарнинг олдида қулаб ётса, ким қайси партия қандай қилиб съезд ўтказиб, халққа менга овоз бериб қўйинглар деб қандай боради? Бу ғирт ақлсизлик, аҳмоқлик бўлиб ҳисобланади», — деди депутат.

Акаев ҳукуматнинг ФҲ режимини киргизишдан бош торганини «жуда қайғули қарор» деб атаб, ўз эрки билан карантинга ёпилган бир неча савдо марказини атади.

«Барча партиялар ҳозир ўйланиши керак. Ҳозир сайловдан яна халқимизнинг соғлиги, уларнинг омонлиги энг муҳим бўлиб турибди. Шундай бир ақлли қарорга келишимиз керак ҳозир. Сайлов деган гапни тўхтатишимиз керак, уни маълум бир муддатга, пандемия тўхтаб, касалликдан қутилиб, тинч ҳаётга келганда сайловларни ўтказсак бўлади», — деб ниҳоялади сўзини депутат.