Қирғизистонда охирги суткада олти киши коронавирусдан ва 40 бемор пневомониядан вафот этди

403

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қирғизистонда 10-июлга келиб коронавирус юқтирган яна олти бемор вафот этганини билдирди.  Улар қуйидаги касалхоналарда даволанаётган бўлган: Қирғиз-турк дўстлик касалхонасида 90 ёшли эркак, Чуй вилоятидаги Жайил ҳудудий касалхонасида  70 ва 69 ёшдаги икки аёл, Жалолобод вилоят касалхонасда 49, 53 ёшдига икки эркак ва 61 ёшдаги бир аёл Норин вилоят касалхонасида.

Бундан ташқари, пневмония билан оғриган 40 бемор вафот этди. Энг кўп ҳолат Бишкек шаҳрида қайд қилинган -26.

Мамлакат бўйича  пневмониядан оғриганларнинг сони 3829га етди. Уларнинг ичидан вафот этганларнинг сони — 350. Бу беморларда коронавирус тасдиқланмаган.

Ҳукумат раҳбари Кубатбек Боронов 7-июлдаги брифингда фуқаролар пневмония ва коронавирус инфекциясини юқтириб олишнинг асосида хасталанаётганини айтган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги пневмония ва коронавирус билан касалланганларнинг статистикасини умумлаштиришни режалаштираётганини хабар қилган, аммо ҳозирча бу амалга оширилгани йўқ.