Финпол экс-вице-премьер Алтинай Омурбековани сўроққа чақирди

404

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш хизмати  (Финпол) экс-вице-премьер-министр Алтинай Омурбекова ҳозирда текширалаётган фармкомпанияларнинг манфаатларини илгари суриш ва коррупция иши бўйича сўроққа чақирилганини хабар қилди.

Финполдан тергов ишининг тафсилотларини аниқлаётганини қўшимча қилишди.

Аввалроқ идора айни иш бўйича собиқ соғлиқни сақлаш вазири Космосбек Чолпонбаевни ҳам сўроққа чақирган эди.

Финпол 2020-йили мартда шифокорлар учун шахсий ҳимоя воситаларини сотиб олишга эълон қилинган тендерни текшира бошлаган.

Шахсий ҳимоя воситаларини сотиб олишга тендер 2020-йили февралда, аниқроқ айтганда, Қирғизистонда коронавируснинг расмий бирор ҳолати қайд этилмаган вақтда эълон қилинган. У вақтда вазирлик билан бирга мамлакатдаги эпидемияга тайёргарлик кўрувчи Республика штаби ташкил қилинган. У тиббий персонални ҳимоя воситалари, техникалар ва коронавирусни аниқлаш учун тестлар билан таъминланиши керак эди.

1-апрелда президент Сооронбай Жээнбеков Космосбек Чолпонбаевни соғлиқни сақлаш вазири хизматидан ва Алтинай Омурбековани вазир ўринбосари хизматидан бўшатган.

Президентнинг Хавфсизлик кенгаши уларни мамлакатдаги коронавируснинг пандемияси вақтида «тегишли чораларни кўрмагани учун» «масъулиятсизликда» айблаган.

Журналистларнинг ҳимоя воситалари ва сунъий нафас олдириш аппаратларни сотиб олиш бўйича суриштируви

«ПолитКлиника» нашрининг журналистлари тиббий эҳтиёжлар бўйича давлат харидлари бўйича суриштирув ўтказиб, давлат идоралари ҳимоя воситаларини, тиббий ниқобларни ҳамда сунъий нафас олдириш аппаратларини соғлиққа алоқаси бўлмаган компаниялардан қимматлатилган нархда сотиб олишганини аниқлашган.

Журналистлар қуйидагиларни ёзишган:

  • Бозор баҳоси 30 сомдан 150 сомдан ортмаган бир марта фойдаланувчи тиббий ниқобларнинг бир донаси 400 сомдан сотиб олинган;
  • Респираторлик тиббий ниқоблар 300 сомдан сотиб олинган, аммо уни 5-6 баробар арзон сотиб олиш мумкин эди;
  • Ҳимоя костюмлари 6 минг сомдан сотиб олинган, аммо уларнинг бозор баҳоси 2 минг сомдан ортмаган;
  • Сунъий нафас олдириш аппаратлари 2,5 млн сомдан сотиб олинган, аммо журналистларнинг айтишича, уни интернет-магазинлардан 1 млн сомга сотиб олса бўлар эди.