Жогорку Кенешнинг матбуот хизмати парламент аъзолари қанча маош олишини хабар қилди. Билдирувда парламентнинг депутатлари 25 минг сом, вице-спикер — 27, Жогорку Кенешнинг спикери — 30 минг сом олади деб айтилади.
Бу билдирув депутатлар ҳар ойда 200 минг сом маош олади деб билдирган фейсбук фойдаланувчисининг сўзларига раддия қатори чиқди.
«Фейсбук саҳифасидаги биз танимаган фуқаройимизнинг "ҳар бир депутат кассадан 200 минг сом олаётганини кўрганлар бор" деган билдируви ҳақиқатга тўғри келмайди. [...] Жогорку Кенешнинг депутатлари ва аппарат ходимлари умумий ҳисобда бошқа давлат ҳукумат бутоқларида ишлаган ходимлардан ёки вазирлардан ортиқча меҳнат ҳақи олмайди», — деб айтилади матбуот хизматининг билдирувида.
Матбуот хизмати билдиришича, мамлакатдаги коронавирус вазияти боис депутатлар давлат бюджети чиқимларини қисқартириб, меҳнат таътилларидан, харидлардан ва таъмир ишларидан бош тортишган.
«Ҳозирги оғир вазиятда, Жогорку Кенешнинг депутатлари бошқани қўйиб медицина ходимларини қўшимча тўловларини ўз вақтида тўлаб бериш масаласини бот-бот кўтариб келишади. Бу мақсадда ЖКнинг депутатлари ва комитетлари давлат бюджетидаги чиқимларни кескин қисқартиришна овоз беришган. Шу жумладан Жогорку Кенеш ўзи ҳам катта қисқартиришларга бормоқда», — деб таъкидланди матбуот хизматидан.
Депутатлар маошларини кечиктирмай олишади, шунингдек таътилга чиқа олишади — ҳозир депутатлар кузга қадар таътилда бўлишади.
Ўша вақтда, кунда ҳаётини таҳликага солиб пандемияга қарши курашаётган шифокорлар маоўлари қисқартирилиб, хатто мошларини ҳам олиша олмаётганидан шикоят қилиб келишади. Шифокорларнинг меҳнат ҳақлари депутатларникида кўрсатилган 20 минг сомдан бир оз кам. Улар баъзан 6 000 сомдан кам маблағ кўрсатилган квитанцияларни эълон қилишади.
Бош вазир Кубатбек Боронов 7-июлда шифокорларнинг маошига 25-30% қўшимча ҳақ қўшиб, тўлаб берилишини айтган эди.
Унинг айтишича, ҳукумат яқиндагина қабул қилинган «Тиббиёт ходимининг мақоми ҳақида»ги қонунга киргизилган тузатишлар бўйича ўзгартиришларни киргиза бошлади.
«Бишкек ва Чуй вилоятида 70 минг сомлик маош билан шартнома асосида шифокорларни қабул қилиш бошланди. Бунга қўшимча шифокорлар озиқ-овқат, турар жой ва шаҳсий ҳимоя воситалари билан таъминланади», — деб билдирган Боронов.
Мамлакатда ҳар куни шифокорларнинг орасида коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилгани хабар қилинади. 9-июлга келиб шифокорлар орасида 1 370 коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий үч шифокор вафот этганини тан олдию Аммо қирғизистонликлар ижтимоий тармоқларда уларнинг сони бир қанча кўп деб айтишмоқда.