«Манас» аэропортининг экс-вице-президенти Даир Токобаев пневмониядан вафот этди

312

«Манас» халқаро аэропортининг инвестиция тарққиёти ва халқаро ҳамкорлик бўйича экс-вице-президенти Даир Токобаев 7-июлда 34 ёшида пневмониядан вафот этганини сафдошлари билдирди.

Унга кўра, Токобаев оғир аҳволда реанимацияда бир ҳафтага яқин ётган.

Даир Токобаев 1986-йили 23-июнда Бишкек шаҳрида туғилган. Қирғиз-рус славян университетини якунлаб, АҚШдаги Yale университетида таълим олган.

Токобаев стратегия тадқиқотлари миллий институти директорининг ўринбосари, «Манас» халқаро  аэропортининг инвестиция тараққиёти ва халқаро хамкорлик бўйича экс-вице-президенти бўлиб ишлаган. Сўнгги вақтлари сиёсий партияларга сайлов олдидан маслаҳат бериб ишлаб юрган.

Экс-премьер-министр Омурбек Бабанов Токобаевнинг вафот этганини чуқур қайғу билан қабул қилганини ёзди. У марҳумни ишбилармон, оғир вазиятдан доимо йўл топган, тадбиркорликнинг қандайгина йўналиши бўлмасин уни муваффақиятга эриштирган инсон қатори сифатлаган.

Собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг ўғли Сейтек Атамбаев ҳам хамдардлик билдирди. У бошқалар уларнинг оиласидан юз буриб кетганда Токобаев уларнинг ёнида бўлганини таъкидлади.

2019-йили октябрь ойида Финполиция «Манас» халқаро аэропортидан оффшор компания орқали 5 млн доллар чиқарилиб кетганини очиқлаган. Бу иш ҳаракатларга Даир Токобаевнинг иштироки борлигини маълум қилган. Тергов маълумоти бўйича 2014-йили мазкур маблағлар деярлик банкрот бўлиш арафисига келиб қолган ва қиймати 100 минг доллардан ортмаган «Топливный центр» компаниясини сотиб олишга сарфланган. Токобаев 2014-йили «Манас» халқаро  аэропортининг бошқарувчилар таркибига кирган.