Бир суткада яна 62 нафар тиббиёт ҳодимидан коронавирус топилди

287

Республикали штаби 8-июлга келиб Қирғизистонда бир суткада коронавирус яна 62 тиббиёт ходимидан аниқланганини хабар қилди. Етти нафар шифокор эса ўпка касалидан соғайиб, уйларига чиқарилди.

Бишкек шаҳридан — 23, Чуй вилоятидан — 16, Ўш ва Иссиқкўл вилоятларидан — бир нафардан, Баткен ва Норин вилоятларидан — учдан ва Жалолобод вилоятидан олти, Ўш шаҳридан тўққиз шифокордан коронавирус аниқланган.

Шу билан коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг умумий сони 1287га етиб, уларнинг 522си инфекция касаллигидан шифо топган. Тўққиз тиббиёт ходими коронавирусдан вафот этди.

Коронавирусга қарши курашаётган вақтда касаллик юқтириб олган тиббиёт ходимларига ҳукумат 200 минг сом компенцасия тўлайди, вафот этган тиббиёт ходимларининг оиласига берилувчи компенсациянинг қиймати 1 млн сом. Товон тўланишидан аввал Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қошидаги комиссия инфекция юқтириб олган шифокорларнинг ҳар бир ҳолатини текширади.