«Бу прикол.» Иссиқкўл касалхонасининг директори шифокорлар бир кароватда икки кишидан ётишга мажбурлигини инкор қилди

392

Журналист Алена Хоменко 7-июлда касалхонанинг тўлиб қолган хонасининг фотосуратини эълон қилди. Фотосуратда бир кишига мослашган кароватда икки кишидан шифокор ухлаб ётгани тасвиргланган.

«Дўстлар, Иссиқкўл вилоят касалхонасида бизнинг шифокорлар шундай шароитдаги обсервацияда ётибди. У ерда ўрин йўқ, алоқада бўлган  одамларнинг барини жойлаштира олмайди. Ҳозир ҳеч бўлмаганда одамларнинг бир қисмини бошқа жойга кўчириш масаласини ҳал қиламиз», — деб тушунтирди у.

Журналист ўша куни шифокорлар учун Қоракўлдаги меҳмонхоналарда ўрин излай бошлаган.

«Бари бир кароватдан икки кишидан ухлашмоқда. Бир палатада 8-10 кишидан бор. Уларга дарҳол ёрдам бериш керак. Шифокорларимиз бусиз ҳам беморларнинг ёнида кунлаб навбатда, ноқулай костюм, тиббий ниқоблар билан юришади, энди эса бундай хотиржам ухлашга ҳам имкониятлари йўқ. Уларга ёрдам беришни илтимос қиламан. Биз ўз тарафимиздан озиқ-овқат томондан ёрдам қилишга ҳаракат қиламиз. Тозаликни ва тартибни кафолатлаймиз», — деб хабар қилди у.

Соғлиқни сақлаш вазирлигидан шифокорларни жойлаштириш масаласи «ҳал қилинаётганини» «Клооп»га билдиришди.

«Бу прикол, жой бор»

Касалхонанинг директори Токтобай Маанаев 24.kgнинг журналистларига жавоб берди. Унинг айтишича, сурат — бу «прикол»,  аслида «шифокорларга обсервацияда ўринлан етарли».

«Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алгоритмига биноан, хизматини ўтаб чиққан тиббий ходимлар тест топширгандан кейин уй изоляторига юборилади. Қизил зонада бир сменада ўн икки киши ишлайди, шундан кейин уй изоляциясига кетишади. Агар COVID-19 аниқланса, шифокорлар учун 50 койка ажратилган, уларнинг ичидан 10 койка обсервация учун ажратилган. Ҳозир шифохонанинг тиббий ходимлари орасида юқтирганлар йўқ. Шифокорлар обсервацияда ўридиқларнинг танқислигига учрагани йўқ», — деди Токтобай Маанаев..

Айни вақтда маҳаллий кенгашнинг депутати Азамат Айтбаев касалхона ортиқча тўлиб кетганини маълум қилди.

«Қоракўлда барча касалхона тўлиб кетган. Беморларни қабул қилишмаяпти, дори-дармонларнинг рўйхатини ёзиб бериб, ўзинглар уйда даволанинглар дейишди», - деб твиттерда ёзиб, вазиятнинг жиддийлашиб кетишидан хавфсираб бишкекликлардан регионга келмасликни илтимоқ қилди.  Мақола чоп этилишидан олдин, Маанаевдан изоҳ олиш имкони бўлмади ва депутатнинг айтганларини тасдиқлаш ёки инкор қила олмади.

Иссиқкўлда касалхоналар тўлиб қолганлигини ҳуқуқ ҳимоячиси Динара Ошурахунова ҳам айтмоқда. У Балиқчи шаҳар касалхонасидаги навбатни айтиб бериб, видео эълон қилган.

Пабликлар ва ижтимоий тармоқларда Чолпон-Ата шаҳрида медаппаратура етишмаётганини айтишмоқда. «Азаттык»нинг маълумотига кўра, бу вилоятнинг касалхоналарида 193 кислород концентратори бор, бироқ уларнинг 34таси ишламайди ва  45 ўпкани сунъий нафас олдириш аппарати бор, унинг 13таси ишламайди.

8-июлга келиб Иссиқкўл вилоятида коронавируси тасдиқланган янги 24 бемор қайд қилинди. Жами бўлиб вилоят бўйича коронавирусга чалинганларнинг сони 250 кишидан ортди — уларнинг ичидан 36 бемор соғайиб, икки нафари вафот этган.

Айни вақтда мамлакатда ҳукумат коронавируснинг оқибати деб топган касалхонадан ташқари пневмониянинг тўлқини кучаймоқда. Аммо Соғлиқни сақлаш вазирлиги вилоятлар бўйича пневмония билан хасталанганларнинг маълумотини ошкор қилмаяпти. Фақатгина март ойидан бошлаб 8-июлга қадар 268 киши вафот этгани маълум.