Қирғизистонда охирги суткада 13 киши COVID-19 юқтириб вафот этди

434

Республика штаби Қирғизистонда 8-июлга келиб коронавирус юқтирган яна ўн уч бемор вафот этганини билдирди. Улар қуйидаги касалхоналарда даволанаётган эди:

Қирғиз-турк дўстлик касалхонаси - 1 (эркак, 67 ёш);

Бишкек шаҳар клиник шифохонасида № 6 - 1 (эркак, 52 ёш);

Республика клиник юқумли касалликлар касалхонасида - 3 киши (3 эркак, 69-55-70 ёш);

Ўш шаҳар клиник шифохонасида - 1 (эркак, 52 ёш);

Жалолобод вилоят касалхонасида - 1 (эркак, 53 ёш);

Ат-Баши ҳудудий касалхонасида - 2 (эркак, 64 ёш, аёл 55 ёш);

Жайил ҳудудий касалхонасида - 3 (эркак, 63 ёш, 2 аёл - 59-70 ёш);

Москва ҳудудий касалхонасида - 1 (аёл, 49 ёш).

Шу билан COVID-19 юқтириб вафот этган беморларнинг сони  112 кишига етди, уларнинг орасида тўққиз тиббиёт ходими ва бир ўқитувчи бор. Қирғизистонда 8-июлга келиб коронавирус умумий 8486 кишига юқди. Унинг 2983 нафари даволаниб касалхонадан чиқарилди.