Коронавирусга чалинганларнинг сони 8486га етди — бир суткада 345 ҳолат қайд этилди

437

Жамоат соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Айнура Акматова 8-июлдаги брифингда Қирғизистонда коронавируснинг янги 345 ҳолати қайд этилганини билдирди.

Улар ичидан:

  • Бишкек шаҳрида - 183;
  • Чуй вилоятида - 51;
  • Жалолобод вилоятида - 23;
  • Ўш шаҳрида  - 22;
  • Норин вилоятида - 14;
  • Ўш вилоятида  - 7;
  • Боткен вилоятида - 21;
  • Иссиқкўл вилоятида 24 кишида коронавирус аниқланди.

Коронавирусни янги юқтирганларнинг 151 нафари аёллар, 194 нафари эса эркаклар. Шунингдек 345 ҳолатнинг бари мамлакат ҳудудидан аниқланди.

Шу билан, Қирғизистонда коронавирус юқтириб олганларнинг сони 8486 кишига етди. Касалликдан 112 киши вафот этиь, 2983 бемор соғайиб уйига чиқарилган.

Ҳудудлар бўйича коронавируснинг энг кўп ҳолати Бишкек шаҳрида қайд этилди - 3617. Чуй вилоятида - 1545, Ўш шаҳрида - 878, Ўш вилоятида - 586, Норин вилоятида - 586, Жалолободда - 501, Иссиқкўлда - 258, Баткенда - 193 ва Талас вилоятда 82 ҳолат қайд этилган.

Шунингдек, чет элдан келган қирғизистонликларнинг 240 нафаридан коронавирус юқтириш  ҳолати аниқланган.

Касалхоналарда 592 киши даволанмоқда. Уларнинг 17 нафари реанимация бўлимида. Бир кун ичида ўтказилган тадқиқотлар сони 3286 тани ташкил этади.