Ўзбекистондан Баткенга гумёрдам қатори 6 млн сомлик тиббий воситалар келди

448

Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидан Боткен вилоятига 7 июлда тиббий жиҳозлардан иборат гуманитар ёрдам келди. Бу ҳақда Республика штаби билдирди.

Сурат: Ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги ваколатхонаси

Пресс-релизга кўра, қўшни мамлакат қиймати 6 миллион 300 минг сомни ташкил қилган тиббий воситаларни юборган, унинг ичида касални аниқловчи лаборатория ускуналари ва ҳимоя воситалари бор.

Ўзбекистон бунга қадар ҳам бир қатор гуманитар ёрдамларни юборган – март ойида мазкур вилоятнинг шифокорларига 500 ҳимоя костюмлари, май ойида эса Ўш шаҳрига қиймати 248 минг долларни ташкил қилган тиббий воситаларни тузган инсонпарварлик ёрдами келган. .

Июнь ойидан бошлаб Қирғизистонда коронавирус кескин тарқала бошлади. Шу билан бирга, пневмония билан касалланганлар ҳам кўп қайд этилмоқда. Шу сабабли касалхоналарда жой етишмай, шифокорлар ёрдам кўрсатишга улгурмаяпти. Мамлакат бўйича қўшимча ўринлар тузилмоқда ва пандемия билан курашишга тиббий ходимлар чақирилмоқда.

7 июль ҳолатига кўра, Боткен вилоятида коронавирус юқтирганларнинг сони 172 нафарга етди - уларнинг 48 нафари соғайиб, бир киши вафот этган.

Мамлакатда эпидемиологик вазият эса мураккаблигича қолмоқда - коронавирус юқтирганларнинг умумий сони 8141 кишига етди. Шунингдек пневмония касали ҳам кучаймоқда, март ойидан бери касалликдан вафот этганларнинг сони 224 кишини ташкил қилди.