Боронов: Касалхонадан ташқари пневмония — бу коронавирус инфекциясининг натижаси

Бош вазир Кубатбек Боронов 7-июлда ўтган брифингда  пневмония билан касалланганларнинг  сони ортиб бораётгани сабабли Қирғизистондаги вазият аввалгидан ҳам кескинлашаётганини билдирди. Унинг айтишича, фуқаролар коронавирус инфекцияси сабабли пневмония билан оғримоқда.

«Республикада эпидемиологик вазият ўта оғир бўлмоқда. Озирги кунлари мамлакат бўйича кунига 300дан ортиқ одам коронавирус инфекциясини юқтирмоқда. Айрим вақтда COVID-19га чалинганларнинг сони 500га қадар етмоқда. Коронавирус инфекциясининг натижасидан ўпкаси яллиқланган беморлар сонининг кўпайиши вазиятни аввалгидан ҳам кучайтирди», — деди Боронов.

Бироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги COVID-19 ва пневмония билан касалланган беморлар сонини ҳозир ҳам бошқа-бошқа ҳисобламоқда. Ҳозирги вазиятнинг кўриниши қуйидагидек  (маълумотлар 7-июлга келиб кўрсатилди):

Коронавируси тасдиқланган одам ўлимининг сони — 99;

Пневмония бўлган одам ўлимининг сони (коронавирусга топширган тести тоза чиққанлар) — 224 киши.

Бошқа кўплаган мамлакатларда бу беморларнинг бари бир хил статистикага киритилган, чунки уларнинг аломатлари ва соғлиққа таъсири ўхшаш ёки бирдек.

7 июль ҳолатига кўра, Қирғизистонда COVID-19га чалинганларнинг сони 8 141 кишига етди. Шу билан бирга, Соғлиқни сақлаш вазирлиги пневмония билан касалланганларнинг статистикасини айтмай келмоқда. Фуқароларнинг кўпида коронавирусга топширган тести тоза чиқиб, аммо номаълум сабаблар бўйича пневмония аниқланмоқда.