Финпол дори-дармонларнинг нархи қимматлагани бўйича суриштирув бошлади

382

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўйича давлат хизмати (Финпол) мамлакатнинг энг йирик фармацевтика компаниялари раҳбарларига қарши бир неча суд жараёнлари бошланганини хабар қилди.

Финполнинг маълумотига кўра, мамлакат дорихоналарига ўтказилган рейдлардан сўнг, таъминотчилар дори-дармонларнинг нархларини қимматлатишаётгани маълум бўлган. Рейд давомида идоранинг ходимлари кўп қўлланилган дориларнинг нархи кўтарилганлигини аниқлашган.

Томчилатма дорилар учун тизимлар, физэритмалар ва кислородли ёстиқлар, айрим антибиотиклар (левофлоксацин, цефтриаксон), тана ҳароратини тушургичлар (парауетамол) ва вирусга қарши препаратлар (арбидол, эргоферон) ҳамда бошқа воситалар қимматлаган.

«Фуқаролар, шунингдек, “Жамият коррупцияга қарши” ва “Ташаббусчи ёшлар” жамот ташкилотлари ариза билан мурожаат қилишган, улар йирик фармкомпаниялар тарафидан дори-дармонларнинг сунъий танқисликни яратаётганини ва қимматлатилган нархларнинг фактларини кўрсатишган», — деб билдирилди Финполдан.

Фактларнинг бари Жазо кодексининг «Тижорий ва бошқа ташкилотда ваколатларини суиистеъмол қилиш» моддаси бўйича ЖҚУРга қайд қилинди.

Идора сунъий танқислик ва нархларни қимматлатишни бошлаганларни топишни режалаштирмоқда.

Бундан ташқари, Финпол қонун бузарликларга алоқаси бор бўлган фармкомпаниялар ва дорихоналарнинг номларини эълон қилишни кўзлайди.