Премьер-министр Кубатбек Боронов 7-июлда Республика штабининг йиғинида ҳудудлардаги ҳукуматга тиббий воситаларни кўпайтиришни, тибперсонални ва касалхоналарни коронавирус билан оғриганлар учун тайёрлашни топширди. У маҳаллий ҳукуматлар Бишкекнинг касалхоналари каби ўринлар ва шифокорлар етишмай қолиш «ҳолатининг такрорланишига» йўл бермаслик керак деб билдирди.
«Бишкек шаҳрида беморларнинг сонининг кўплиги сабабли касалхоналар тез тўлиб, стационарларда тиббий персонал етишмаяпти. Шу сабабдан ҳудудий ҳокимият коронавирус инфекциясига ва пневмонияга чалинганлар сонининг эҳтимолий ўсишига тайёр бўлиши шарт. Пойтахтда кузатилган вазифянинг қайталанишига йўл бермаслик керак», — деди Боронов.
Ҳукумат етакчиси маҳаллий ҳукуматлар ҳудуднинг ҳар бир турғунига етадиган даражада зарурий дори-дармон воситаларини тайёрлаши кераклигини айтди. Унинг айтишича, ҳар бир ҳудудда бор бўлган фельдшер-акушерлик пунктларга алоҳида эътибор қаратиш керак.
«Уларнинг кўпчилигида дори-дармон воситалари етарсиз. [...] Маҳаллий турғунлар мутахассисларнинг маслаҳатини ёки ёрдамини қаердан олишини билиши керак. Ҳар бир фуқаро касалнинг дастлабки белгилари пайдо бўлса, маҳаллий фельдшерлик пунктга мурожаат қилиши зарур, у ерда квалификацияли тиббий ёрдам кўрсатилади. Организмни аҳволининг ночорлашига йўл қўймаслик керакю Касали кучайиб кетган беморларни зудлик билан туман ёки вилоят касалхонасига жўнатиш лозим», - деб билдирди Кубатбек Боронов.
COVID-19 ва пневмония билан касалланганларнинг сони ўсаётгани сабаб июлнинг бошидан бошлаб мамлакатда уларни даволаш учун қўшимча койка-ўринлар тайёрланиб, очилмоқда. Уларни ҳукуматгина эмас, бизнесменлар ҳам очмоқда — улар беморларга ёрдам бериш учун ўз отелларини ва бошқа яна катта майдонларини «кундузги стационарларни» уюштириш учун бермоқда. Аммо бу ўринлар ҳам етарли бўлмаяпти.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумоти бўйича, охирги сутка ичида Қирғизистонда касалхонадан ташқари пневмония билан касалланган, аммо коронавирусга топширган таҳлили тоза чиққан 29 киши ва коронавируси тасдиқланган етти киши вафот этган.
Пандемия бошлангандан бери Қирғизистонда касалхонадан ташқари пневмониядан 224 ва COVID-19 тасдиқланган 99 бемор вафот этди.
7-июлга келиб эса мамлакат бўйича коронавирус юқтиришнинг 8 141 ҳолати қайд этилиб, айни вақда 2 916 бемор касалхоналардан соғайиб чиқди.