Икрамов коррупционерларга мурожаат қилиб, яширган бойлигини халқнинг соғлиги учун сарфлашга чақирди

313

Жогорку Кенешнинг депутати Тазабек Икромов ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида коррупционерлар туфайли мамлакатдаги тиббиёт  «вайрон қилингани» ҳақида пост эълон қилди. Икрамов коррупционерларни «босиб ётган бойликларини чиқариб», халқнинг саломатлигига сарфлашга, коронавирус билан курашишга чақирди.

«Коррупционерлар вақт келди! Офшордаги пулларингизни, босиб ётган бойликларингизни чиқариб, халқнинг соғлигига сарфланган. Қийналиб турган медицина тармоғини молиялаб, дори-дармон, препарат ва кислород ишлаб чиқарувчи воситаларни олиб келинг. Акс ҳолда, халқнинг ҳафсаласи пир бўлади. Сиз туфайли тиббиёт йўқ қилинди ва миллиардлаб доллар чўнтагингизга тушди. Россия президенти Владимир Путин рус бойларига «Сиз қандай бойиганингизни биламан, халқ билан баҳам кўриш вақти келди» деб пандемия илк бошланганда айтган. Сизлар ҳам ўттиз йилдан бери ичиб-еганингларни  баҳам кўриш вақти келди!» — деб ёзган Икрамов.

Аввалроқ Тазабек Икромовга коронавирусга чалиниб, 30-июнда тузалгани хабар қилинган. Ундан ташқари, яна тўрт нафар депутат COVID-19  юқтириб олган.

Шунингдек уч депутат - Чинибай Турсунбеков, Бактибек Турусбеков ва Жилдиз Мусабекова пневмонияга чалинган, аммо уларда коронавирус аниқланмаган. Кеча, 6-июлда Чинибай Турсунбеков касаллик туфайли вафот этгани маълум бўлди. Жилдиз Мусабекова эса ҳозирда шифохонанинг реанимация бўлимига ўтказилган. Бактибек Турусбековнинг аҳволи «барқарор».