МСК жиҳозлар ва баннерларни ташишга 21,1 млн сом сарфлайди

394

Давлат харидлари порталида Марказий сайлов комиссияси (МСК) 21,1 миллион сомга тендер эълон қилди.

Танлов билдирувига кўра, МСК ҳудудий сайлов комиссияларидан участка сайлов комиссияларига баннерларни, тарқатма материалларни, жиҳозларни ва канцтоварларни ташиш хизматини сотиб олишни режалаштирмоқда. Ушбу ишлар 2020 йилнинг 1 августдан 6 октябргача бажарилиши керак.

Марказий сайлов комиссиясининг матбуот хизмати тендер 4 октябрга тайинланган парламент сайловлари учун эълон қилинганлигини «Клооп»га тасдиқлади. МСКдан қўшимча қилинишича, яқин орада бирифинг бўлиб ўтади ва унда келаётган парламент сайлови ҳамда унга тайёргарлик кўриш тўғрисида батафсил маълумот берилади.

Президент Сооронбай Жээнбеков парламент сайловини 4 октябрга тайинлаш бўйича фармонга қўл қўйган.

Ҳукуматга МСК тасдиқловчи смета бўйича сайлов ўтказишга маблағ ажратиб бериш топширмаси берилди. 2019 йилнинг сентябрида ҳукумат парламент сайловига 1,2 миллиард сом ажратган. Бироқ, пандемия сабабли бюджетнинг барча моддалари қисқартирилиб, Жогорку Кенешга депутатларни сайлашга 560 миллион сом сарфлаш режалаштирилмоқда.

Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш пайтида ижроия ҳокимияти санитария-эпидемиология хавфсизлигини таъминлаши керак. Вазирлар кабинети МСКга киберхавфсизликни таъминлашга ёрдам беради.

Бош прокуратурага Конституциянинг ва барча қонунларнинг сақланишини таъминлаш топширилди. Маҳаллий маъмуриятлар билан Бишкек ва Ўшнинг мерларига эса сайловчиларнинг рўйхатини тузиш бўйича ёрдам кўрсатиш топширмаси берилди.

Сайлов бўсағасининг камайтирилиши

Аввалроқ президент «Қирғизистон Республикасининг президенти ва Жогорку Кенешнинг депутатларини сайлаш тўғрисида»ги қонунга киргизилган ўзгартиришларга қўл қўйган. Унга кўра, эндиликда бу кўрсаткич 9 фоиздан 7 фоизга туширилди.

Бу кузда ўтувчи парламент сайловида партиялар сайловчиларнинг овозларининг умумий сонининг 7 фоизидан кам бўлмаган овоз олиши керак дегани. Аввалда бу кўрсаткич 9% бўлган.